Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шольц Зеленский билан ҳозирги вазиятни муҳокама қилди
Украина президенти билан суҳбат чоғида Германия канцлери Киевни бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашга ишонтирди. Олаф Шольцнинг сўзларига кўра, Берлин Украинани ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ва узоқ муддатда мамлакатни қайта қуришда қўллаб-қувватлашда давом этади.
Фото: Picture Alliance
Германия канцлери Олаф Шольц 29 ноябрь, сешанба куни Украина президенти Володимир Зеленский билан телефон орқали мулоқоти чоғида Украинадаги сиёсий, ҳарбий ва гуманитар вазият юзасидан фикр алмашди, деди Германия ҳукумати матбуот котиби Штеффен Хебештрайт. Унинг аниқлик киритишича, Зеленский Шольцга Россия ракета зарбаларининг фуқаролик инфратузилмаси, сув ва электр таъминотига зарари ҳақида маълумот берган. Германия канцлери Украина ҳудудининг ўққа тутилишини қоралади ва Киевни бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлашга ишонтирди.
Хебештрайтнинг таъкидлашича, ГФР ҳукумати аллақачон Украинага энергетика инфратузилмасини таъмирлаш учун тахминан 56 миллион евро миқдорида молиявий ёрдам, шунингдек, 350 дан ортиқ генераторлар тақдим этган.
Олаф Шольц, шунингдек, Германия Украинани ҳаво мудофааси соҳасида ва бу мамлакатни узоқ муддатда қайта қуришда қўллаб-қувватлашда давом этишини тасдиқлади. Суҳбатдошлар конструктив фикр алмашишни давом эттиришга ва яқин алоқада бўлишга келишиб олдилар.
Мавзуга оид
20:02 / 29.04.2026
Зеленский Россияга зарба бериш масофаси узайганини маълум қилди
09:35 / 20.04.2026
Украина Европани ракетадан ҳимоя тизими яратишга чақирмоқда
19:56 / 10.04.2026
Зеленский Украинанинг ядро қуролидан воз кечишини «катта хато» деб атади
17:52 / 10.04.2026