Ўзбекистон | 11:16 / 02.12.2022
9488
3 дақиқада ўқилади

Халқ таълими тизимини ривожлантириш стратегияси лойиҳаси эълон қилинди

Фото: Norma.uz

Президентнинг “Халқ таълими тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Халқ таълими тизимини ривожлантириш стратегияси тасдиқланади. Қуйидагилар стратегия асосий йўналишлари этиб белгиланади:

  • ўқитувчи касби нуфузини ошириш, уларга муносиб меҳнат шарт-шароитлар яратиш;
  • ўқитувчилар ижтимоий ва меҳнат шароитларини яхшилаш, меҳнатини муносиб рағбатлантириш ҳамда улар саломатлигини мустаҳкамлаш, фаровонлигини ошириш, улар шаъни ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш;
  • Барқарор ривожланиш 4-мақсади 4.1-вазифасига эришиш учун 2030 йилга қадар ўқитиш долзарб ва самарали натижаларига эришишни таъминлайдиган янги сифат босқичига кўтариш;
  • давлат таълим стандартлари ва талаблари, ўқув режалари ҳамда дарсликларни такомиллаштириб бориш;
  • таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотлар (PIRLS, TIMMS, PISA) натижалари ҳамда миллий баҳолаш тизими жорий этиш асосида таълим жараёнларини такомиллаштириш;
  • узлуксиз методик хизмат кўрсатишни янги босқичга олиб чиқиш, илғор педагогик технологияларни жорий қилиш;
  • Жаҳон банки тавсиялари асосида мактаблар трансформация ҳамда натижага асосланган ўқитишни ташкил этиш учун мактаб бошқаруви тизимини такомиллаштириш; 
  • компетенцияларга асосланган таълим натижалари стандартларини аниқ белгилаш;
  • халқ таълими ходимлари узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш, малака ошириш турли шаклларини жорий этиш;
  • умумтаълим муассасаларида умуминсоний ва миллий қадриятлар асосида ёшларни тарбиялаш, маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда мактабдан ташқари таълимни қўллаб-қувватлаш;
  • ўқувчиларни замонавий касбларга йўналтириш тизимини яратиш, касбий кўникмаларни шакллантириб бориш;
  • халқ таълими соҳасида бошқарув тизимини рақамлаштириш, ўқув жараёнларига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш, электрон таълим ресурсларини яратиш;
  • хавфсиз, инклюзив, адолатли, гендер тенглигига асосланган, иқлим ўзгаришларига мослашувчан, соғлом ва ривожлантирувчи муҳитни таъминлаган ҳолда барча болалар ва ёшларга сифатли таълим олиш шароитларини яратиш;
  • Барқарор ривожланиш мақсадларига асосан ўқув муассасалари барча учун хавфсиз ва самарали ўқув муҳитини таъминлайдиган шарт-шароитларини яхшилаш;
  • халқ таълими муассасалари моддий-техника базаси ва инфратузилмасини мустаҳкамлаш, янги ўқувчи ўринларини яратиш, нодавлат таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш.

Халқ таълими вазирлиги ҳар йили декабрь ойида манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда стратегияни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ҳамда асосий мақсадли кўрсаткичлар (KPI)ларни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.

Мавзуга оид