ЕИ давлатлари Россия нефти нархининг юқори чегараси 60 доллар бўлишини келишиб олишди
Энди денгиз орқали ташиладиган Россия нефтини сотиб олмоқчи бўлган давлатлар ушбу нархдан кўпроқ тўлашига йўл қўйилмайди.
Евроиттифоқ Кенгаши Россия нефти нархининг юқори чегараси 1 баррел учун 60 доллар бўлиши ҳақидаги қарорни расман тасдиқлади. Шунингдек бу нарх келажакда қайта кўриб чиқилиши ҳам мумкин.
Бунга Полша ҳам розилик билдирди. Аввалроқ, у Россия нефти нархини 30 доллар қилиб белгилашни талаб қилиб, қарорга рози бўлмаётган ягона давлат эди.
«Элчилар денгиз орқали ташиладиган Россия нефтининг нархини чеклаш бўйича келишувга эришдилар. Ёзма тартиб ҳам амалга оширилади, қарор ЕИ расмий журналида эълон қилинганидан сўнг кучга киради», деб хабар берди ЕИ Кенгашида раислик қилаётган Чехия вакиллари.
Аввалроқ, АҚШ молия вазирлиги ҳам денгиз орқали ташиладиган Россия нефтининг юқори нархи 60 доллар бўлишини маълум қилган эди.
«Биз 60 доллардан бошлаймиз ва вақт ўтиши билан Россия даромадларини чеклаш учун нархнинг юқори чегарасини ўзгартириш имкониятига эга бўламиз», деган эди Молия вазири ўринбосари Уолли Адейемо онлайн конференцияда.
Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин ушбу ташаббусни изоҳлар экан, Россия ўз манфаатларига зид равишда хорижга ҳеч нарсани сотмаслигини айтган эди.
Мавзуга оид
22:07 / 19.11.2024
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
21:03 / 19.11.2024
Россияда доллар йил бошидан бери биринчи марта 100 рублдан ошди
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:56 / 19.11.2024