Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Маданий мерос кодекси лойиҳаси эълон қилинди
Ўзбекистон Республикасининг Маданий мерос кодекси лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Кодекс мақсади маданий мерос соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Маданий мерос соҳасидаги асосий принциплар қуйидагилардан иборат:
- маданий меросни ҳар томонлама муҳофаза қилиш ва уни келажак авлодга етказиш;
- маданий меросдан оқилона фойдаланиш;
- маданий меросни оммалаштириш, тарғиб этиш ва таълим тизимига татбиқ этиш;
- аҳоли маданий мерос борасидаги хабардорлигини ошириш;
- маданий мерос илмий ва илмий-техник тадқиқ этишни ташкил этиш ва бу соҳадаги фаолиятни илмий асосда олиб бориш;
- маданий мерос муҳофазасида фаолият кўрсатаётган жисмоний ва юридик шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
- маданий мерос ер юзида барқарор тараққиётни таъминлашга хизмат қилишини эътироф этиш;
- маданий мерос соҳасида ошкоралик ва очиқликни таъминлаш.
Маданий мерос соҳасидаги давлат сиёсати асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
- давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда амалга ошириш;
- норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
- маданий меросни муҳофаза қилиш, асраш ва ундан оқилона фойдаланиш, оммалаштириш ва тарғиб этиш;
- илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва ривожлантириш;
- кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш;
- маданий мерос соҳасида фаолият кўрсатаётган жисмоний ва юридик шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
- илғор инновацион ва ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини рағбатлантириш;
- маданий меросни муҳофаза қилиш мақсадида ўз ҳудудида мавжуд бўлган маданий мерос рўйхатларини тузиш ва мунтазам равишда янгиланиб борилишини таъминлаш;
- халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;
Маданий мерос соҳасидаги давлат бошқаруви Вазирлар Маҳкамаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, Маданият вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, “Ўзархив” агентлиги ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
10:18 / 11.03.2026
Пойтахтда туризм ва маданият йўналишига янги раҳбар тайинланди
14:04 / 20.02.2026
Суд қарорлари ижросини тўхтатиш тартиби қатъийлаштирилиши мумкин
12:22 / 22.01.2026
Ургутдаги бино бузилишига Маданий мерос бошқармаси ва ҳокимлик изоҳ берди
13:00 / 11.12.2025