Ўзбекистон | 10:44 / 03.12.2022
7119
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари учрашуви якунида ўндан ортиқ ҳужжат имзоланди

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия 3-мажлиси бўлиб ўтди.

Фото: Dunyo

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин раислигида ўтган йиғилишда мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик ва ўзаро ҳамкорлик муносабатлари бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди.

Жорий йил 15 сентябрида президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин томонидан Ўзбекистон билан Россия ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларация имзолангани таъкидланди. Ҳукуматлар олдига турли соҳаларда амалий ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш вазифаси қўйилган.

Мажлисда истиқболли сармоявий лойиҳалар ва савдо шартномалари амалга оширилишини таъминлаш ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштириш режаларини келишиб олинди.

Томонлар транспорт ва транзит соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлиги билдирилди. Ҳудудлар орқали транзит юк ташишда ишончли транспорт-логистика занжирларини шакллантириш бўйича ҳамкорликни давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

Мажлис якунига кўра, ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ўндан ортиқ ҳужжат имзоланди.

Мавзуга оид