Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ЕИ томонидан тасдиқланган нефт нархининг юқори чегарасини қабул қилишдан бош тортди
Аввалроқ ЕИ давлатлари Россия нефти нархининг юқори чегарасини 60 доллар миқдорида белгилаган эди.
Фото: AP
Россия ҳукумати Европа Иттифоқи (ЕИ) давлатлари томонидан бир кун аввал келишилган Россиядан нефт етказиб бериш нархининг максимал чегарасини таҳлил қилмоқда, бироқ чегарани қабул қилишни режалаштирмаяпти.
Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
«Энди биз таҳлил қиламиз. Бундай чегара белгиланишига тайёр эдик. Биз бу чегарани қабул қилмаймиз. Вазиятни таҳлил қилиб, кейин иш қандай ташкил этилишини маълум қиламиз», — деди Песков.
2 декабр куни Европа Кенгаши Россия нефтининг бир баррелига 60 доллар миқдоридаги нарх чегарасини жорий этишни маъқуллади. Бу чеклов Европа Иттифоқи давлатлари томонидан Украинадаги ҳарбий амалиётларни молиялаштиришни қийинлаштириш мақсадида Россиянинг иқтисодий салоҳиятини заифлаштириш воситаси сифатида баҳоланмоқда.
Нарх чегараси Россия ва Украина томонидан танқид қилинди. Россия расмийлари нархнинг юқори чегарасини эркин бозор тамойилларини бузувчи чеклов сифатида баҳолади ва энергия ресурсларини арзонроқ нархда етказиб беришнинг иложи йўқлиги ҳақида огоҳлантирди.
Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак сўзларига кўра, «душман иқтисодиётини тезроқ йўқ қилиш» учун бир баррел нефт нархини 30 доллар қилиб белгилаш лозим эди.
Мавзуга оид
09:40 / 18.02.2026
ЕИда Shein ритейлерига нисбатан тергов бошланди
08:32 / 12.02.2026
ЕИ мудофаа вазирлари: Киевга ёрдам учун 90 млрд евро етарли бўлмайди
15:06 / 11.02.2026
Европарламент бошпана бериш бўйича янада қатъий қоидаларни маъқуллади
14:36 / 11.02.2026