Тошкентда Lacetti йўл четидаги пиёдаларни босиб кетди
Тезликни оширган Lacetti ҳайдовчиси бошқа икки машинага урилди ва йўл четида турган олти нафар пиёдани босиб кетиб, уларнинг икки нафарини ўлдирди.
Тошкент шаҳар ИИББ Учтепа туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот берди.
«Жорий йил 4 декабр куни тахминан соат 06:15 ларда Учтепа тумани Фарҳод кўчаси 2-уй рўпарасида 1996 йилда туғилган Р.И. бошқарувидаги давлат рақами 01 О 992 DA бўлган Lacetti русумли автомашинани бошқариб кетаётиб йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Яъни 1982 й.т. А.А. бошқарувидаги давлат рақами 01 Р 918 VB бўлган Nexia-3 русумли автомашина билан тўқнашиб, олти нафар пиёдани ҳам уриб юборган, сўнг йўл четида ҳаракатсиз турган 1995 й.т. М.В. бошқарувидаги давлат рақами 01 J 658 NA бўлган Matiz русумли автомашина билан тўқнашган.
ЙТҲ натижасида Lacetti ҳайдовчиси ҳамда тўрт нафар пиёда (1974 й.т. Н.С., 1986 й.т. М.У., 1987 й.т. Ю.Ш., 1994 й.т. Э.М.) турли даражадаги тан жароҳатлари билан РШТЁИМга ётқизилган.
Икки нафар пиёда (1960 й.т. Қ.Х., 1982 й.т. Г.Ф.) олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган. Уларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз», дейилади хабарда.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисасига Lacetti ҳайдовчиси тезликни меъёридан ошириб, руль бошқарувини йўқотгани сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзгатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:53
Чилонзорда автобус ва Lacetti тўқнашди
19:03 / 18.11.2024
ПФЛ Суперлига рамзий термаси эълон қилинишини ЙТҲ қурбонлари хотирасига бағишлади
15:09 / 18.11.2024
Қашқадарёда қўйлар подасини автомобил уриб юборди
07:40 / 18.11.2024