Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Матонатнинг 17 қиёфаси”: дунёни яхшилик томон ўзгартираётган ўзбек аёллари кўргазмаси ўтказилади
Кўргазма БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадларини ўз фаолиятида акс эттираётган ўзбек аёлларига бағишланади. Уни ўтказиш ғояси Президент администрацияси ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати сектори мудири Саида Мирзиёевадан чиққан.
“Матонатнинг 17 қиёфаси” кўргазмаси Ўзбекистон тарихи давлат музейида гендер мавзуси ва жамиятда зўравонликни рад этиш бўйича ўтказилаётган халқаро экспозиция ўз ҳаёти ва бор куч-ғайратини умумий фаровонликка йўналтирган Ўзбекистон аёлларига бағишланади.
Қаҳрамонлар орасида тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, экология, институционал ривожланиш соҳасидаги олималар, аёллар ҳуқуқлари ҳимоячилари, аёл иқтисодчилар, спортчилар, IT-технологиялари соҳасидаги мутахассислар бор.
Тадбир Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан ташкил этилади. Кўргазмани ўтказишга БМТнинг Женева бўлими Бош директори Татяна Валова ва Швейцария аёлларининг ўзаро ёрдам уюшмаси (АСWЕ) ташаббус кўрсатган.
Татяна Валованинг сўзларига кўра, БМТга аъзо мамлакатлар билан бирга лойиҳа амалга ошириш фикри туғилгач, ҳар бир мамлакатдан барқарор ривожланиш мақсадларини ўзида мужассамлаштирган 17та аёлни танлаб, кўргазма ташкил қилишга келишилган. Бундай кўргазма илк маротаба Озарбойжонда ўтказилган. Ўзбекистон лойиҳа ўтказилаётган дунёдаги 2-мамлакат бўлди.
“17та барқарор ривожланиш мақсадлари бу – бизни ўйлантираётган ҳамма нарса: қашшоқликка қарши кураш, муносиб таълим олиш ва меҳнат қилиш, атроф ва сув муҳитини ҳимоя қилиш, инсон ҳуқуқлари, тинч яшаш ҳуқуқи ва шу каби бошқа мақсадларни ўз ичига олади. Буларнинг барчасига эришишда 17 мақсад – ҳамкорлик қилиш мақсади бор. Барқарор ривожланиш мақсадлари Ташкилотга аъзо бўлган барча давлатлардан келаётган ҳаракатларга ўзига хос чақириқдир”, – деган БМТнинг Женева бўлими Бош директори
Маълумот учун, Барқарор ривожланиш мақсадлари – БМТ томонидан 2015 йилда барча учун янада яхши ва барқарор келажакка эришиш режаси” сифатида ишлаб чиқилган 17та глобал мақсадлар тўпламидир. Бу мақсадлар Бош ассамблеянинг “2030 йилгача бўлган даврда кун тартиби” резолюциясида қайд этилган.
Мавзуга оид
14:23 / 25.02.2026
Украинадаги урушнинг 4 йиллиги муносабати билан Тошкентда кўргазма очилди
10:46 / 13.10.2025
Ўзбекистон Осакадаги бутунжаҳон кўргазмасида олтин медални олди
12:59 / 17.09.2025
50 минг нафар қизлар ахборот ва молия технологиялари, сунъий интеллектга ўқитилади
11:09 / 08.09.2025