Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
50 минг нафар қизлар ахборот ва молия технологиялари, сунъий интеллектга ўқитилади
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида 30 дан ортиқ нуфузли ташкилот ва 200 га яқин халқаро экспертлар иштирокидаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумининг очилишида нутқ сўзламоқда.
Мамлакатда хотин-қизларни жамиятнинг фаол аъзосига айлантириш масаласи ҳам давлат сиёсати даражасига олиб чиқилди.
Хотин-қизларга олийгоҳда ўқиш учун фоизсиз кредит ажратиш, магистратурада бепул таълим олиш тизими жорий этилди. Бугун талабаларнинг 53 фоизини хотин-қизлар ташкил этмоқда, шу йилнинг ўзида 1 миллион 700 минг аёл ишли бўлди.
Буни давом эттириб, “Рақамли авлод қизлари” дастури доирасида 50 минг нафар қизлар ахборот ва молия технологиялари, сунъий интеллектга ўқитилади.
“Хотин-қизлар жамиятнинг барча бўғинларида ўз ўрнини топишига кўмаклашиш доимий эътиборимиз марказида бўлади. Келгуси йилдан меҳнат бозорида аёллар учун тенг шароит яратиш мақсадида ижтимоий суғурта тизими қамровини кескин оширамиз. Бу уларнинг камбағалликка тушиб қолмаслигини кафолатлайди”, - деди президент ва барчани келгуси йилда Наманганда ўтадиган Осиё ишбилармон аёллар форумига таклиф қилди.
Мавзуга оид
21:16
Жаҳон банки билан узоқ муддатли Мамлакат дастури ишлаб чиқилади
18:28
Профилактика инспектори, йўл-патрул, патрул-пост ва қўриқлаш хизмати ягона тизимга бирлаштирилади
17:23
Президент Ёшлар куни муносабати билан ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлади
19:59 / 26.06.2026