Bloomberg: Россия ўз нефтининг «қуйи нархини» белгилайди
Россия ҳукумати нефт нархининг минимал қийматини жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бундай қарор Ғарб томонидан Россия нефти нархининг юқори чегарасини белгилаш чораларига жавобан қабул қилиниши мумкин.
Bloomberg хабарига кўра, Москва икки вариантни кўриб чиқмоқда: ё қатъий белгиланган «пастки» нарх ёки Brent ва WTI нефтига нисбатан максимал чегирма миқдори.
Россия ўз мижозларига бозорга асосланган оддий ва тушунарли нарх механизмини таклиф қилишга интиляпти. Иккала механизм ҳам Россиянинг барча компаниялари учун ягона стандартни жорий этишни ўз ичига олади: бу нефтнинг минимал нархи ёки халқаро бенчмаркка нисбатан максимал чегирма. Иккала кўрсаткич ҳам «сузувчи» бўлади - яъни уларнинг ҳажми жорий бозор шароитларига қараб ўзгаради.
Шу билан бирга, Россия расмийлари бундай чораларни нефт бизнеси вакиллари билан муҳокама қилмаган. Агентликнинг қайд этишича, Россия президенти Владимир Путин Россиянинг барча нефт компанияларини, шунингдек, Россия компаниялари билан ҳамкорлик қилувчи трейдерларни белгиланган чораларга риоя қилишга мажбурловчи тегишли фармонни имзоламоқчи. Ғарб коалицияси томонидан белгиланган 60 долларлик юқори чегарага риоя қилишга рози бўлган мамлакатларга Россия ўз нефтини етказиб бермайди.
5 декабрдан Россия нефти нархининг юқори чегараси механизми кучга кирди, агар нефт нархи бир баррел учун 60 доллардан юқори бўлса, Россия компанияларига хизмат кўрсатиш тақиқланади. Санкциялар молиявий, логистика, суғурта ва бошқа турдаги хизматларга нисбатан қўлланилади. Келажакда, агар бозор конъюнктураси буни талаб қилса, нарх чегараси қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Мавзуга оид
21:03
Россияда доллар йил бошидан бери биринчи марта 100 рублдан ошди
16:48
Россияда ядровий портлашдан ҳимояловчи мобил бошпаналарни серияли ишлаб чиқариш бошланди
13:31
Ўзбекистон ва Россия қўшма корхоналарни кўпайтиришни муҳокама қиляпти
09:59