Ўзбекистон | 14:42 / 06.12.2022
1750
1 дақиқада ўқилади

Лодзь ва Фарғона ўртасида биродарлик муносабатлари ўрнатилади

Польшада ташриф билан бўлган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Лодзь шаҳри мэри Ханна Здановска билан учрашди.

Фото: Dunyo

Лодзь вилояти билан савдо-иқтисодий соҳада ҳамда Ўзбекистон бозорига инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилиш соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Лодзь вилояти ва Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Тикув-тўқимачилик саноатида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва унинг ҳажмини сезиларли даражада ошириш ҳамда Польшага экспорт маҳсулотларини етказиб беришга алоҳида эътибор қаратилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид