Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ коинотда қуролни биринчи бўлиб жойлаштирмаслик тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди
Ҳужжат муаллифлари коинотда қуролланиш пойгасининг олдини олиш муҳим вазифа эканини таъкидлаган.
Фото: Getty Images
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеяси коинотда қуролни биринчи бўлиб жойлаштирмаслик тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.
Ҳужжатни 122 давлат қўллаб-қувватлади, 50 давлат қарши овоз берди, яна тўрт давлат бетараф қолди.
Резолюция барча давлатларни, айниқса коинотга учиш имкониятига эга бўлган давлатларни «коинотда қуролни биринчи бўлиб жойлаштирмаслик ҳақидаги сиёсий мажбуриятга ... содиқлигини изҳор этиш»га чақиради. Шунингдек, 2008 йилда қуролсизланиш бўйича конференцияда тақдим этилган коинотда қуролларни жойлаштиришнинг олдини олиш тўғрисидаги шартнома устида иш бошлашга ундайди.
Ҳужжат муаллифлари коинотда қуролланиш пойгасининг олдини олиш долзарб вазифа эканини таъкидлаган.
Ноябр ойи бошида ушбу ҳужжат БМТ Бош Ассамблеясининг биринчи қўмитаси томонидан маъқулланган эди.
Мавзуга оид
23:05 / 19.02.2026
Трамп «Тинчлик кенгаши» ёрдамида БМТ ролини кучайтириш режаларини эълон қилди
17:31 / 17.02.2026
БМТ: Россия зарбалари Украинадан қочқинларнинг янги тўлқинига сабаб бўлиши мумкин
08:51 / 17.02.2026
Испания БМТ орқали Кубага гуманитар ёрдам юборди
11:00 / 12.02.2026