Малдив ҳақида 5 афсона
Суратдаги бетакрор ороллар гўзаллиги ва нафислиги билан ўзига мафтун қилади ва ҳар бир киши унга ташриф буюришни орзу қилиши аниқ. Лекин кўплаб сайёҳларни орзудаги сафарга йўл олишдан турли стереотиплар тўхтатиб туради.
“Asialuxe Travel” компанияси Малдив ҳақидаги энг кўп тарқалган афсоналарни йўқ қилиб, нима учун бир қарорга келиш ва энг яқин санага оролга тур банд қилиш кераклигини тушунтириб беради.
1-афсона: Малдив — бу қиммат
Аслини олганда, саёҳат нархи қандай Малдивни кўришни хоҳлашингизга боғлиқ. Миллий туроператор ўз саёҳатчиларига жойлашувнинг ҳамёнбоп варианти — гестхаусларни таклиф қилади. Бу маҳаллий оролларда жойлашган шинам бутик-меҳмонхоналардир. Гестхауслар ҳам ўз меҳмонларига яхши сервис ва овқатланиш турларини тақдим этади, оппоқ қумли пляжлар ва бошқа кўнгилочар машғулотлар ҳам резортлардагидан қолишмайди. Бундай комплекс туристик тўпламлар нархи бир нафар вояга етган киши учун 13,2 млн сўмдан бошланади.
Агар сиз тинч, максимал даражада қулай бўлган ва “all inclusive” тизимига эга жойда дам олишни хоҳласангиз, резорт-меҳмонхоналарни танлашни тавсия қиламиз. Нархлар бир нафар вояга етган киши учун 25 млн сўмдан бошланади.
2-афсона: Малдив — бу жуда узоқ
2022 йил 23 декабрдан “Asialuxe Travel” миллий туроператори ва “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Тошкент – Мале – Тошкент йўналиши бўйича узоқ кутилган чартер рейсларни йўлга қўймоқда. Шу сабабли Малдив сиз ўйлаганингиздан кўра анча яқинроқ. Қулай ва хавфсиз шароитларда бор-йўғи 5,5 соат ва сиз орзудаги оролдасиз.
3-афсона: Малдив — бу зерикарли
Малдив оролларида барча ёшдагиларга мос келадиган кўплаб кўнгилочар машғулотлар бор. Ҳинд океанининг бой сувости дунёсига шўнғиш, оролдаги турли жойларни ўрганиш, сув сафариси, балиқ овлаш, ой остида тунги сайр, СПА-муолажалар — буларнинг барчаси ҳар бир хоҳловчи учун мавжуд. Болалар эса вақтларини болалар клубида қувноқ ўтказиши ёки аниматорлар билан интерактив машғулотларда қатнашишлари мумкин.
4-афсона: Малдив — бу фақат янги турмуш қурганлар учун
Албатта, ороллардаги муҳаббат ҳақида фильмлар олишади, “Instagram”да эса жуфтликларнинг бетакрор расмлари ва рилсларини кўриш мумкин, лекин Малдив мутлақо турли бўлиши мумкин. Севишганлар учун — бу сокинлик ва романтика. Болали оилавий жуфтликлар учун эса — бу барча хизматларга эга тўлақонли резорт. Қувноқ жамоалар учун — бу кўплаб саргузаштлар ва ўйин-кулги. Бу жойнинг катта афзаллиги шундаки, бу ерда ҳар бир киши ўзига маъқул бўладиган нарсани топа олади.
5-афсона: Малдив — бу хавфли
Малдивда ҳаёт учун хавфли бўлган акулалар яшайди, деб хато тахмин қилишади. Аслини олганда, Малдивнинг сувости дунёси жуда бой, қирғоқларда эса мутлақо хавфсиз акулалар сузиб юриши мумкин. Риф-акула, нурсе-акула ва ҳатто баҳайбат кит-акула ҳам меҳмондўст ва одам учун хавфсиз. Айрим сайёҳлар акулалар билан сузиш учун махсус экскурсиялар ҳам харид қилишади.
Узоқ кутилган таътил учун Малдив оролларини танлаб, ўнлаб яхши ва ноқулай тарафларни учратиш мумкин. Лекин бир нарса аниқ — Малдивни ҳар бир киши ўз ҳаётида ҳеч бўлмаса бир марта кўриши керак.
Йўналишлар, нархлар ва парвоз шартлари ҳақидаги батафсил маълумотни asialuxe.uz сайти ва (+998) 71 211-22-22, +998712017777 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.
Туристик тўпламларни банд қилишда максимал қулайлик учун “Google Play” ва “AppStore” орқали “Asialuxe Travel” мобил иловасини юклаб олинг.
Малдивга туристик тўпламларни “Asialuxe Travel” компаниясининг сотув офисларида ва Ўзбекистоннинг барча туристик агентликларида топишингиз мумкин.
Asialuxe Travel – сизнинг миллий туроператорингиз!
Телефонлар: +998712112222, +998712017777
Сайт: asialuxe.uz
Телеграм-канал: https://t.me/Asialuxe
Телеграм/қайноқ турлар: t.me/asialuxehottours
Facebook: fb.com/asia.luxe.travel
Instagram: @asialuxe.travel
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 27.10.2024
Мальдив – бу ҳамёнбоп! Asialuxe Travel билан ушбу ажойиб оролга тўғридан тўғри рейс билан учамиз
15:00 / 27.09.2024
Бола Анталияда бепул дам олади! Asialuxe Travel куз-қиш йўналишларини эрта банд қилиш афзалликлари ҳақида айтиб беради
15:00 / 24.09.2024
Asialuxe Travel билан янги уфқларни кашф қилинг
15:00 / 19.09.2024