Жамият | 12:21 / 08.12.2022
10251
2 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда никоҳ ҳолатлари сони ўтган йилга нисбатан ошди
Ноябрь ойида республика бўйича 34 735 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.
2022 йил ноябрь ойида республика бўйича 34 735 та никоҳ ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йил мос даври билан солиштирилганда 309 тага ошган.
Ҳудудлар кесимида қайд этилган никоҳлар сони бўйича Самарқанд вилояти биринчи ўринни эгаллади – 4196 та ҳолат.
Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 4188 та ҳамда 3864 та никоҳ ҳолати қайд этилган Қашқадарё вилояти ва Фарғона вилояти жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:
- Сурхондарё вилояти – 3593 та;
- Андижон вилояти – 3396 та;
- Наманган вилояти – 2986 та;
- Тошкент вилояти – 2360 та;
- Тошкент шаҳри – 2095 та;
- Хоразм вилояти – 1875 та;
- Бухоро вилояти – 1776 та;
- Жиззах вилояти – 1463 та;
- Қорақалпоғистон Р. – 1357 та;
- Сирдарё вилояти – 874 та;
- Навоий вилояти – 712 та.
Мавзуга оид
17:32 / 07.11.2024
Хитойда янги оила қуриш ҳолатлари рекорд даражада камайиб кетди
14:09 / 02.11.2024
Хитойдаги шаҳарда келин 35 ёшдан кичик бўлса, никоҳдан ўтишда ҳукумат томонидан пул тўланади
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024