Ўзбекистон | 17:05 / 09.12.2022
5891
3 дақиқада ўқилади

“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekistan GTL” заводи дунёнинг энг нуфузли “S&P Global Energy Awards” мукофоти ғолиби бўлди

Фото: Ўзбекнефтгаз

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни “Ўзбекнефтгаз”АЖнинг “Uzbekistan GTL” заводи дунё нефть-газ ва кимё саноати соҳасидаги энг нуфузли мукофоти, жаҳон энергетика саноатининг “Оскар” мукофоти сифатида эътироф этилган “2022 Platts Global Energy Awards” – АҚШнинг “S&P Global” нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан дунёнинг етакчи корхоналари қаторида номзод сифатида танланган эди.

Мукофотнинг “Углеводородларни қайта ишлаш соҳаси ва кимё саноатидаги улкан ютуқлари учун” номинациясида ғолиблик учун Ўзбекистондаги “Uzbekistan GTL” заводи билан бир қаторда Хитойдаги “China Gas Holdings”, Люксембургдаги “Clariter”, Ҳиндистондаги “Hindustan Petrolium Corporation” ва “Indian Oil Corporation”, АҚШдаги “Kiewit”, “United Energy Trading”, “Valero Energy Corporation” каби дунёнинг етакчи корхоналари ҳам номзод сифатида киритилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу компанияларнинг барчаси бир неча млрд долларлик айланмасига эга ва дунёнинг етакчи фонд биржаси аъзоларидир.

Фото: Ўзбекнефтгаз

8 декабрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида “S&P Global” томонидан мукофот ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ғолибликка саралашда “Uzbekistan GTL” заводида халқаро стандартларга тўлақонли мос келувчи юқори сифатли ва экологик тоза ёнилғи маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши, “GTL” маҳсулотларидан фойдаланилганда атмосферага заҳарли чиқинди газлар шаклланиши мавжуд эмаслиги инобатга олинган. Шунингдек, заводнинг ишлаб чиқариш жараёнида инновацион технологиялар, илғор трансформация жараёнларни татбиқ қилиниши ва энергетика соҳасида нотинч ва ностабил пайтларда ишлаб чиқариш жараёнлари бошқаришнинг оперативлиги ва мослашувчанлиги ҳисобга олинган. 

Фото: Ўзбекнефтгаз

Ушбу мезонлар Ўзбекистон Республикаси нефт-газ кимё саноати тарихида илк бор дунё миқёсида энг нуфузли ҳисобланган мазкур мукофотнинг “Углеводородларни қайта ишлаш соҳаси ва кимё саноати” номинациясида 2022 йил ғолиби сифатида эълон қилинди.

Маълумот учун: S&P Global Platts ”– дунёда сотилаётган нефть, нефть маҳсулотлари, газ, нефткимё ва саноат металларининг нархлари ва котировкаларини нашр этувчи американинг йирик ва дунёнинг ўта нуфузли ахборот агентлиги бўлиб, 1909 йилда асос солинган.

Фото: Ўзбекнефтгаз

2021 йилда “Masdar”, “IBM”, “Samsung Engineering”, “Bloom Energy”, “Cenovus Energy”, “Valero Energy Corporation” ва бошқа дунёнинг халқаро етакчи компаниялар турли хил номинацияларда мукофотланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид