Ўзбекистон | 09:21 / 12.12.2022
6791
1 дақиқада ўқилади

Фарғона водийсида ЕТТБ иштирокида 118 та насос станцияси модернизация қилинади

Фарғона водийсида ЕТТБ иштирокида 118 та насос станцияси модернизация қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти тегишли қарори қабул қилинди.

Фото: Dunyo

Унда таъкидланишича, Европа тикланиш ва тараққиёт банки Директорлар кенгаши томонидан “Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 118 та насос станциясини модернизация қилиш" лойиҳасини  молиялаштириш учун 18 йил муддатга, шу жумладан, 4 йиллик имтиёзли давр билан 199,96 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиш маъқулланган.

Лойиҳа умумий қиймати 247,51 миллион АҚШ долларини ташкил этиши, уни амалга оширишда Ўзбекистон ҳиссаси 47,55 миллион АҚШ доллари эквивалентида, шундан 33,95 миллион АҚШ доллари республика бюджети ҳисобидан қўшилган қиймат солиғини қоплаб бериш ва божхона божидан озод этиш шаклида бўлиши маълум қилинган.

Лойиҳани амалга оширишда “вақтинча олиб кириш" божхона режимида расмийлаштирилган махсус техникалар, механизмлар ва технологик ускуналар божхона божлари ва солиқ тўловларидан шартли озод этилади.

Лойиҳани амалга ошириш даври 4 йил (2023-2027 йиллар) этиб белгиланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид