Ўзбекистон | 19:38 / 13.12.2022
11821
1 дақиқада ўқилади

16 декабрдан ерусти метро линиясининг ишлаш вақти чекланади

Фото: KUN.UZ

“Ерусти ҳалқа” йўналишидаги поездлар 5:00 дан 23:00 гача ҳаракатланади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК хабар берди

Қайд этилишича, 16 декабрдан метро темирйўлларида техник ишлар бажарилиб, ўрнатилган қурилмалар техник кўрикдан ўтказилади. Шунинг учун бу вақтдан бошлаб метрополитеннинг “Ерусти ҳалқа йўли” йўналишида поездлар ҳаракати маълум вақтгача, яъни соат 05:00 дан 23:00 гача амалга оширилади.

“Келтирилган ноқулайлик юзасидан барча йўловчилардан узр сўраймиз.

Техник ишлар якуни бўйича қўшимча маълумотлар метрополитеннинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари орқали берилади”, – дейилади “Тошкент метрополитени”нинг расмий изоҳида.

Дилшода Шомирзаева
Тайёрлаган Дилшода Шомирзаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид