10 ойда мактабгача таълим тизимида 380 та коррупцион жиноят содир этилган
Шу йилнинг сўнгги 10 ойида Мактабгача таълим вазирлиги тизимида 380 та коррупцион ҳолат аниқланди, 383 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди. 14 декабр куни вазирлик биносида ташкил этилган йиғилишда шу ҳақда маълумот берилди.
Мактабгача таълим вазири, вазирлик ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши ҳамда ОАВ вакиллари билан анжуман ташкил этилди. Унда Бош прокуратура бошқармаси катта прокурори Каримжон Мусашайхов тизимда аниқланган коррупцион ҳолатлар, талон-торожликлар бўйича статистик рақамларни эълон қилди.
Қайд этилишича, 2019 йилда 167 нафар, 2020 йилда 131 нафар, 2021 йилда эса 153 нафар мактабгача таълим тизими ходими томонидан коррупцион жиноятлар содир этилган. Сўнгги 10 ойда кузатилган 380 та ҳолатнинг 200 тага яқини ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш билан боғлиқ.
Шунингдек, расмий вакилнинг айтишича, жиноятларни содир этишда вазирлик тизимидаги иш ҳақи, рағбатлантириш, давлат харидларини қиммат нархларда сотиб олиш, қурилишга, ОНМТТ учун ажратилган субсидия маблағларини талон-торож қилишга йўл қўйилган.
Вазирликнинг Kun.uz’га берган маълумотларига кўра, ўтган вақт давомида бошқарма ходимлари томонидан 14 та ҳолатда аниқланган қонунбузилиш ишлари Бош прокуратурага оширилган, 18 та ҳолатда коррупцион жиноятларга алоқадорлиги учун ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган, 8 та ҳолатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилган, 8 та ҳолатда эса интизомий жазо турлари қўлланган.
Мавзуга оид
19:53 / 10.09.2024
Коррупцияга қўл урган 566 нафар шахс давлат ишига қайтадан кириб, яна коррупцияга қўл урган
21:42 / 04.09.2024
Мактабларнинг бўш ерларида ДХШ асосида боғча қуришга рухсат берилади
19:11 / 23.08.2024
Қозоғистонда 10 миллион долларлик «тушунарсиз бойлик» давлатга қайтарилди
09:46 / 23.08.2024