АҚШ Patriot тизимини Украинага топшириш ҳақида қарор қабул қилди - CNN
CNN маълумотларига кўра, шу ҳафтанинг бошида Вашингтон Киев кўп ойлардан бери сўраб келаётган Patriot мажмуалари Украинага ўтказилишини эълон қилиши мумкин. Қарор Россиянинг оммавий ўққа тутиши туфайли қабул қилинди.
АҚШ маъмурияти шу ҳафта охиригача Украинага Patriot зенит-ракета комплекслари топширилиши ҳақида эълон қилиши мумкин. Вашингтон тегишли режаларни тайёрлашни якунламоқда, дея хабар берди CNN 13 декабрь, сешанба куни икки амалдор ва юқори мартабали маъмурият вакилига таяниб.
Пентагон режаси идора раҳбари Ллойд Остин томонидан маъқулланиши керак, кейин у президент Жо Байденга имзолаш учун юборилади. Ҳужжат ушбу тартиб-қоидадан ўтиши кутилмоқда, дея таъкидлайди телеканал яна уч мансабдор шахсга таяниб.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини Украинага топшириш бўйича келишилганидан сўнг, комплекслар бир неча кун ичида етказиб берилади ва украиналик ҳарбийлар Германиянинг Графенвёрнидаги Америка ҳарбий базасида улардан фойдаланишга ўргатилади, дея хабар берилган қўшимча равишда.
Украина кўп ойлардан бери Patriot зенит-ракета тизимини бошқа қуроллар қаторида тақдим этишни сўраб келади, аммо ҳозирча Вашингтон бундай қарорга келмаганди. Энди, Украинада содир бўлаётган воқеалар фонида, Вашингтон комплексларни етказиб бериш ва ишлатиш билан боғлиқ катта логистика муаммоларига қарамай, буни амалга ошириш ниятида, деди Байден маъмуриятининг юқори мартабали расмийси каналга Россиядан бир қатор йирик ракета ҳужумларига ишора қилиб.
Кичик ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларидан фарқли ўлароқ, Patriot тизимлари ўнлаб одамларнинг ишлашини талаб қилади. Шу билан бирга, улар ҳаво бўшлиғини баллистик ва қанотли ракеталардан, шунингдек, баъзи самолётлардан ҳимоя қилишнинг энг самарали узоқ масофали воситаларидан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:37
Сибига: Украина қанчалик узоқроқ зарба берса, уруш шунчалик тезроқ тугайди
01:00
Боррел АҚШ Киевга 300 километргача бўлган масофада Россия ичкарисига зарба йўллашга рухсат берганини тасдиқлади
22:02 / 18.11.2024
Украина узоқ масофага учадиган ракеталар учун рухсат олди: энди нима бўлади?
21:08 / 18.11.2024