Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ: Украинадаги қуроллар ноқонуний мақсадда ишлатилаётгани ҳақида маълумот йўқ
АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага етказиб берилаётган қурол-яроғларнинг ноқонуний мақсадлар учун эҳтимолий узатилиши ҳақида маълумотга эга эмас.
«Айни пайтда бизда Украинага тақдим этилаётган ёрдам ноқонуний мақсадларда қайта йўналтирилишини кўрсатадиган ёки исботлайдиган ишончли маълумотлар йўқ», деди Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер брифингда.
«Ўйлайманки, жанг майдонидаги натижалар вазият аслида қандай эканидан далолат беради», — дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ G7 Украинага мисли кўрилмаган ёрдамни давом эттиришга ваъда берганди.
«Россия босқинчилик урушига мисли кўрилмаган мувофиқлаштирилган санкциялар жавобига содиқ қоламиз. Россияга ҳамда чекловчи чоралардан қочган ва уларга путур етказадиганларга иқтисодий босимни сақлаб қоламиз ва кучайтирамиз». Бу ҳақда G7 етакчилари ва Украина президенти Володимир Зеленскийнинг бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича қўшма баёнотида айтилади.
«Биз Россиянинг босқинчилик уруши, энергия ва озиқ-овқатдан қурол сифатида фойдаланиши оқибатларидан жиддий жабр кўраётган заиф мамлакатларга ёрдам беришда давом этамиз», — дейилади ҳужжатда.
«Биз Украинанинг ҳарбий ва мудофаа техникасига бўлган фавқулодда эҳтиёжларини қондириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришда давом этамиз», Киевни «ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва воситалари» билан таъминлашга катта эътибор қаратамиз, дея таъкидлади G7. Бу ҳақда Британия бош вазири Риши Сунакнинг идораси баёнот берди.