Ўзбекистон | 13:03 / 14.12.2022
7906
5 дақиқада ўқилади

Фестиваль мавсумида дам олиш учун йўналишлар

Фото: Asialuxe Travel

Янги йилни одатий нишонлашнинг ўрнига байрам кайфияти учун Asialuxe Travel миллий туроператорининг маълумотлари бўйича энг оммабоп ҳисобланган давлатларга учиб кетамиз.

Ўзгача муҳит ва яқинларингиз билан нишонлашни хоҳлайдиган байрамлардан бири бўлган Янги йилга озгина қолди. Оливье, холодец, мандарин ва байрам дастурхони албатта яхши, лекин байрамни одатий тарзда нишонлашнинг ўрнига бошқа давлатга учиб кетишга нима дейсиз?

Бугун Asialuxe Travel миллий туроператори «Қаерга жўнаб кетиш мумкин?», «Бу қанча бўлади?» ва «У ерларда нималар билан шуғулланиш мумкин?» деган саволларга жавоб беради.

БАА

 

Айнан Амирликларда Янги йил ўзгача нишонланади. Турли егуликлар, ажойиб шоу ва юлдузларнинг чиқишини тақдим этадиган ресторанлардаги зиёфатларга жойлар олдиндан банд қилинади, Даунтаунда Бурж Халифа биносидаги мушакбозлик эса алоҳида эътиборга лойиқ.

Янги йил таътилида Дубайга бутун дунёдан минглаб саёҳатчилар ташриф буюришади, қишда бу ерда об-ҳаво илиқ ва қулай. Унутилмас байрам кечасидан кейин all inclusiv тизимидаги курортларда ёки фаол экскурсион дастурга эга шаҳар меҳмонхоналарида дам олиш мумкин.

30.12.2022-04.01.2023 санасига комплекс туристик тўплам нархи икки кишили хонада яшаш шарти билан бир нафар вояга етган киши учун 18 млн сўмдан бошланади.

Миср

 

Таниқли Шарм-эль-Шейх курорти экзотик ва ранг-баранг ҳамда Янги йилни кутиб олиш учун яна бир ажойиб вариантлардан бири ҳисобланади. Қизил денгиз қирғоғидаги деярли барча меҳмонхоналар гала-кечки овқат, юлдуз-меҳмонлар ва барча ёшдагилар учун кўнгилочар машғулотларни ўз ичига оладиган байрам дастурларини тайёрлашади. Барча жойда байрам муҳити ҳукм суради, ноодатий безаклар сифатида эса туяларни учратиши мумкин.

Об-ҳаво илиқ ва майин, сайёҳларни ҳайратланарли дайвинг ва маҳаллий гўзалликлар бўйлаб денгиз круизига чорлаб туради.

31.12.2022-07.01.2023 санасига комплекс туристик тўплам нархи икки кишили хонада яшаш шарти билан бир нафар вояга етган киши учун 12,3 млн сўмдан бошланади.

Туркия

 

Туркия – бу фақат ёз ва жазирама дегани эмас. Янги йилни «туркча» нишонлашни Анталия курортлари таклиф қилишади. Ëзги мавсумдан фарқли равишда, қишда бу ер сокин, ҳашаматли меҳмонхоналар нархлари эса анча ҳамёнбоп.

Байрамда Анталия курортлари меҳмонларни Янги йил безаклари, маҳаллий ва хорижий таниқли кишиларнинг чиқишлари, ажойиб гала-кечки овқат ва юқори тоифали сервис билан хурсанд қилишади. Иситиш тизимига эга бассейнлар эса денгиз ўрнини босади.

30.12.2022-06.01.2023 санасига комплекс туристик тўплам нархи икки кишили хонада яшаш шарти билан бир нафар вояга етган киши учун 12,8 млн сўмдан бошланади.

Мальдив

Янги йилни эртаклардагидек оролларда кутиб олиш ўзгача ёқимли бўлиши аниқ. Байрам таътилини Мальдивда ўтказиш – бу сокинликни яхши кўрадиган, лекин байрам гала-кечки овқатидан баҳраманд бўлишни хоҳлайдиганлар учун ажойиб вариант. Мальдивда Янги йил кечаси очиқ юлдузли осмон остидаги рақслар, қизиқарли интерактивлар, мазали егуликлар ва байрам мушакбозлиги билан эсда қолади.

1 январь куни тропик коктейль билан қумли пляжда ётиш ёки ҳайратланарли маржон қоялар сари шўнғиш – танлов сизники.

30.12.2022-06.01.2023 санасига комплекс туристик тўплам нархи икки кишили хонада яшаш шарти билан бир нафар вояга етган киши учун 18,8 млн сўмдан бошланади.

Европа

 

Қишки Европа муҳитига нима дейсиз? Қорли Швейцария, эртаклардагидек Лапландия, қадимий Прага ва романтик Париждаги байрам кайфиятини албатта ҳис қилиб кўришингиз керак.

Энг қулайи сиз виза олиб, Янги йил таътили вақтида бир неча Европа давлатларига ташриф буюришингиз мумкин.

Туристик тўплам нархи талаблардан келиб чиққан ҳолда индивидуал ҳисобланади.

Янги йилни нишонлаш учун локация танлаганингизда энг муҳимини унутманг – қаерга борсангиз ҳам яқинларингизни олиб кетинг ва ҳар бир лаҳзадан завқланинг.

Йўналишлар, нархлар ва парвоз шартлари ҳақидаги батафсил маълумотни (+998) 71 211-22-22 ва (+998) 71 201-77-77 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.

Туристик тўпламларни банд қилишда максимал қулайлик учун Google Play ва AppStore орқали Asialuxe Travel мобиль иловасини юклаб олинг.

Asialuxe Travel компаниясининг туристик тўпламларини Ўзбекистоннинг барча туристик агентликларида ва Asialuxe Travel сотув офисларида топишингиз мумкин.

Asialuxe Travel – сизнинг миллий туроператорингиз!

Сайт: asialuxe.uz

Телеграм-канал:https://t.me/Asialuxe

Телеграм/қайноқ турлар: t.me/asialuxehottours

Facebook: fb.com/asia.luxe.travel

Instagram: @asialuxe.travel

 

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид