Сиёсатшунос Ўзбекистоннинг энергия инқирози ҳақида: “тизимли муаммолар ва сиёсий элита етишмаслиги оқибати”
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Kun.uz’га берган интервюсида Ўзбекистоннинг энергетик муаммолари сабабига тўхталиб, уни тизимли муаммолар ва сиёсий элита етишмаслигининг оқибати дея изоҳлади.
“Ниҳоятда марказлашган давлатларда коррупция ва малакасизлик доимий муаммолар ҳисобланади. Мана шу муаммоларни ечиш учун ниҳоятда кучли, малакали ва кенг сиёсий элита керак. Чунки муаммоларга ечим топиш бу сиёсий элитанинг вазифаси. Бизда сиёсий элита ниҳоятда тор. Энди-энди шаклланишни бошлади.
Лекин ҳокимият тармоқларининг ҳар бирида ўз манфаатидан келиб чиқиб, коррупцион элемент аралашаверади. Оқибатда айтиляптики, “газ ресурсларимиз кам қолган, сабр қилинглар”.
Ҳақиқатан ҳам Ўзбекистоннинг тизимли муаммолари мавжуд. Масалан, биз ёзда газ сотиб, бюджетни тўлдирамиз, қишда ўша тўпланган маблағлар билан бюджетда ўтирадиган структураларни ушлаб туришга ҳаракат қиламиз. Икки баробар юқори субсидия тўлаб.
Газ, энергетика, бюджет умуман, барча муаммоларни ечиш учун Ўзбекистонга тизимли ислоҳотлар керак. Маъмурий, сиёсий ислоҳотлар.
Биз жамоатчилик фикрини инобатга оляпмиз, лекин ундан кўпроқ қўрқиб, техник бостиришга ҳаракат қиляпмиз. Бу фақат вақт масаласи. Ижтимоий фикр таъсирини кўрсатиши масаласи. Глобаллашган дунёда жамоатчилик фикридан қочиб бўлмайди. Бу имконсиз масала. У ёки малакали каналлаштирилган бўлади ёки маълум бир техник даражада бостирилади-ю, лекин кутилмаган пайтда ўз ифодасини кўрсатиши мумкин”, – деди сиёсатшунос.
Интервюни тўлиқ ҳолда қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Мавзуга оид
18:10 / 07.12.2023
«Ҳуқуқий давлат қонунлар орқали бошқарилади» – «кўча»га қарши рейдлар экспертлар нигоҳида
21:47 / 13.11.2023
Исроилни қоралаётган 57 та давлат раҳбарлари Ар-Риёдда йиғилди. Натижа бўладими?
17:01 / 14.10.2023
“Мустақил номзодларга ўрин йўқлиги ўзгаришлар бўлмаслиги қўрқувини уйғотяпти” – депутат ўзгараётган сайлов тизими ҳақида
23:10 / 12.10.2023