Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда базавий ҳисоблаш ставкаси 4,25 фоизга кўтарилди
АҚШда ҳисоблаш ставкаси яна оширилди, бироқ инфляциянинг секинлашуви туфайли унинг ўсиш суръати секинлашди.
Фото: Getty Images
АҚШ Федерал захира тизими 14 декабрь, сешанба куни кутилганидек, базавий ҳисоблаш ставкасини йиллик 3,75-4 фоиздан йиллик 4,25-4,5 фоизгача - 50 базавий пунктга оширди.
Бу ҳақда Федерал очиқ бозорлар қўмитаси (FOMC) пресс-релизида айтилади. Ҳозиргача Федерал захира тизими ҳисоблаш ставкасини Қўшма Штатлардаги юқори инфляция туфайли кетма-кет тўрт марта 75 базавий пунктга оширди.
Бироқ, нархлар ўсишининг секинлашиши сабабли, ҳисоблаш ставкасини ошириш суръатини камайтиришга қарор қилинди.
Йил бошидан бери АҚШ Федерал захира тизими ҳисоблаш ставкасини етти марта оширди.
Мавзуга оид
21:26 / 18.02.2026
Россия санкцияларни бекор қилиш эвазига АҚШга «катта келишув» таклиф қилди – ОАВ
09:53 / 18.02.2026
Шавкат Мирзиёев АҚШга етиб борди
08:42 / 18.02.2026
АҚШ Киевга Европада Patriot учун ракеталар ишлаб чиқаришга рухсат бермади
23:02 / 17.02.2026