Швеция Европа Иттифоқидаги раислигининг устувор йўналишларини маълум қилди
Швеция ЕИдаги раислигининг устувор йўналишларини эълон қилди: хавфсизлик, барқарор ривожланиш, «яшил» энергетикага ўтиш ва демократик қадриятлар. Ҳужжатда биринчи навбатда Украинадаги уруш тилга олинади.
Швеция ҳукумати қиролликнинг 2023 йил биринчи ярмида Европа Иттифоқи кенгашига раислигининг устувор йўналишларини эълон қилди. Улар тўртта йўналиш бўлади: хавфсизлик ва бирлик, барқарор ривожланиш ва рақобатбардошлик, фаровонлик ва «яшил» энергияга ўтиш, шунингдек, демократик қадриятлар ва қонун устуворлиги, деб хабар берди пайшанба, 15 декабрь куни Швециянинг Европа Иттифоқига раислиги расмий веб-сайти.
«Швеция Европа Иттифоқи кенгашига аъзо давлатлар ва бутун Иттифоқ учун тарихий қийинчиликлар даврида раисликни ўз зиммасига олади. Россиянинг Украинага ноқонуний, қабул қилиб бўлмайдиган ва асоссиз бостириб кириши Европа хавфсизлигига таҳдид бўлиб, у миграция, шунингдек, глобал озиқ-овқат таъминоти ва энергия ташувчилар учун даҳшатли оқибатларга олиб келади», дейилади баёнотнинг бошида.
Стокҳолмнинг фикрича, Украинадаги уруш фонида ишончли ҳамкорлар, жумладан, кучли трансатлантик алоқалар билан давомий ҳамкорликни таъминлаш зарур, дея маълум қилди Швеция ҳукумати ҳамда Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар бундан кейин ҳам қатъий Украина томонида туришини таъкидлади. Швеция Киевга иқтисодий ва ҳарбий ёрдамни биринчи ўринга қўяди, шунингдек, Украинани Евроиттифоққа бўлган йўлида қўллаб-қувватлайди, дея ваъда берди мамлакат расмийлари.
Баёнотда Европа иқтисодларининг Украинадаги уруш ва Россиянинг энергия таъминотида давом этаётган манипуляциясидан жиддий таъсирланганига эътибор қаратилади. Шу билан бирга, ЕИ яшил иқтисодиётга ўтиш бўйича ўз ҳаракатларидан қайтмаслиги ва ўзининг иқтисодий модели асосларини ҳимоя қилиши ниҳоятда муҳим, дея таъкидлади Стокҳолм. «Бизнинг бирлигимиз ва ҳаракат қилишга тайёрлигимиз ЕИ хавфсизлиги, барқарорлиги ва фаровонлигининг калити бўлиб қолмоқда», — дея қўшимча қилди Швеция ҳукумати.
Швеция бош вазири Улф Кристерссон 14 декабрь куни Риксдагда мамлакатнинг Европа Иттифоқига раислигининг устувор йўналишларини тақдим этди. Европа кенгашига раислик 2023 йил 1 январда Чехиядан Швецияга ўтади.
Мавзуга оид
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
22:40 / 05.11.2024
Мудофаа «яшил энергетика»га қарши: Швеция 13 та шамол генератори қурилишига рухсат бермади
22:39 / 04.11.2024