Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия газ ва электр энергиясига нисбатан «нарх тормози»ни тасдиқлади
Газ ва электр нархларининг чекланган даражаси Германияда март ойида кучга киради ҳамда январь ва февраль ойларида ҳам амал қилади, лекин ўтган йилги даражадан истеъмолнинг атиги 80 фоизи учун ишлайди.
Германия Бундестаги газ ва электр энергиясига нисбатан «нарх тормози» деб аталувчи қонунни маъқуллади, бу Берлиннинг энергия инқирози даврида истеъмолчиларга юкни камайтириш бўйича асосий чора-тадбирларидан бири ҳисобланади. 15 декабрь, пайшанба куни депутатлар газ ва электр энергиясининг асосий истеъмоли учун чекланган нархлар тўғрисида ҳукумат томонидан тайёрланган қонун лойиҳасини кўпчилик овоз билан қўллаб-қувватладилар.
Газ учун «нарх тормози» 2023 йилнинг март ойидан кучга кириши керак, бироқ ретроспектив равишда январь ва февраль ойларида ҳам амал қилади. Истеъмолчилар - жисмоний шахслар ва кичик компаниялар учун газнинг максимал нархи бир кВт/соат учун 12 цент, электр энергияси учун - 40 цент этиб белгиланди.
Қўллаб-қувватлаш чоралари 2022 йилда уй хўжаликларининг йиллик истеъмоли атиги 80 фоизини қоплайди. Шу тариқа, ҳокимият аҳолини электр ва газни тежашга ундамоқчи. У 2024 йилнинг апрелигача амал қилиши кутилмоқда.
Энди қонун лойиҳаси кўриб чиқиш учун Бундесратга юборилади, йиғилиш 16 декабрда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
11:37 / 13.05.2026