Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Словакия парламенти ҳукуматга ишончсизлик билдирди
150 депутатдан 78 нафари Эдуард Хегер вазирлар маҳкамасига ишончсизлик вотуми учун овоз берди. Ташаббус аввалроқ ҳукмрон коалициядан чиққан «Озодлик ва бирдамлик» партиясидан чиқди.
Фото: Jaroslav Novak/TASR via AP
Словакия Миллий кенгаши (парламенти) 15 декабрь, пайшанба куни Эдуард Хегер бошчилигидаги ўнг марказчи ҳукуматга ишончсизлик билдирди. 150 депутатдан 78 нафари ишончсизлик вотумини ёқлаб овоз берди.
Овоз бериш ташаббуси билан ҳукмрон коалициядаги собиқ ҳамкорлардан бири - ўнг марказчи «Озодлик ва бирдамлик» партияси чиқди. Сентябрь ойида тўрт партияли коалицияни тарк этган сиёсий куч етакчиси Рихард Сулик унинг партияси «ҳукуматнинг янгиланишини қўллаб-қувватлашини» айтди.
«Озодлик ва бирдамлик» дастлаб молия вазири Игор Матовичнинг вазирлар маҳкамасидаги ўз лавозимини сақлаб қолишига қарши чиқди. Матович ишончсизлик тўғрисида овоз бериш жараёни ўтказилмаслиги учун 15 декабрь куни Хегерга истеъфога чиқиш ҳақида ариза берди. Бироқ ҳукумат раҳбари молия вазирининг илтимосини рад этди.
Парламент қарори муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини англатмайди. Словакия конституциясида айтилишича, амалдаги ҳукумат президент янги вазирлар маҳкамасини тайинламагунча мамлакатни бошқариши мумкин.
Мавзуга оид
12:11 / 20.04.2026
9 май олдидан Эстония Фицо самолёти учун ҳаво ҳудудини ёпди
15:47 / 16.03.2026
Словакия Россияга қарши санкциялар бўйича блокадасини бекор қилди
13:36 / 13.03.2026
Эронда ҳокимият қандай тузилган ва ким нимага масъул?
12:20 / 28.02.2026