Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда поезд «Дамас» автомобилини уриб юборди
Ҳодиса оқибатида Дамас ағдарилиб кетган ва ҳайдовчи шифохонага ётқизилган.
Андижон вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 17 декабрь куни соат 13:50ларда Андижон вилояти Избоскан тумани ҳудудидан ўтган "Пойтуғ" темирйўл оралиғи 169-км 10 пикетда жойлашган қўриқланмайдиган темирйўл кесишмасида электровоз ҳамда Дамас русумли автомашиналар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Қайд этилишича, 1988 йилда туғилган фуқаро Б.Ё. ўзининг бошқарувида бўлган Дамас русумли автомашинасида темирйўл кесишмасидан ўтаётган вақтида туман тушгани сабабли ҳаракатланиб келаётган электровозни кўрмай қолиши оқибатида унинг йўлига чиқиб юборган.

Ҳодиса оқибатида Дамас ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Аввалроқ, Андижонда ЙҲХБ ходими ўз машинасида икки фуқарони уриб юбориб, оқибатда йўловчилардан бири вафот этгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
08:21 / 25.06.2026
Андижонда 1980-йилларда қурилган магистрал сув тармоғи янгиланади
22:54 / 24.06.2026
Одамлар турмушини яхшилашга қаратилган ўзгаришлар ўн йиллаб чўзилмаслиги керак - Саида Мирзиёева
11:00 / 22.06.2026