Жаҳон | 19:18 / 17.12.2022
6723
1 дақиқада ўқилади

Германияда биринчи сузувчи газ омбори ишга туширилди

Мамлакат Россия газига бўлган қарамликдан воз кечиш учун жадал иш олиб бормоқда.

Фото: AP

Германияда мамлакатдаги биринчи сузувчи суюлтирилган табиий газ (СТГ) терминали очилди.

Омбор Вилҳелмсҳафен портида жойлашган. Шанба куни у Испаниядан келган юк кемасини қабул қилди. Терминалнинг очилиш маросимида Германия канцлери Олаф Шолц ва бир қанча вазирлар иштирок этди.

«Бу биз Россия газини алмаштириш учун режалаштирган бешта СТГ терминалидан биринчиси. Бу бизнинг ҳар қандай шароитда газ таъминотисиз қолмаслигимизни кафолатлайди», деди Шолц.

Канцлер СТГ терминали рекорд даражада қисқа вақт ичида қурилганини таъкидлади.

Терминалга Нигериядан келтирилган СТГ қуйилган, у йил давомида 50 минг хонадонни газ билан таъминлай олади. Таъминот ишлари 22 декабрдан бошланади.

Мавзуга оид