Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бензема Франция миллий жамоасидаги фаолиятини якунлади
Бензема ЖЧ-2022га борадиган таркибдан жой олган, аммо жароҳати сабабли сафдан чиққач, жавоб бериб юборилганди. У жароҳатидан тузалгач, яримфинал ва финалда жамоасига ёрдам бериши мумкин эди, аммо Франция бош мураббийи Дидье Дешам турнир давомида уни яна сафга қайтаришни истамади.
«Ҳозирги даражамга етиш учун бор куч ва имкониятларимни сарфладим, хатога йўл қўйган пайтим ҳам бўлди. Шунга қарамай, ҳозирги мавқейимдан фахрланаман. Мен ўз тарихимни ёздим, аммо миллий жамоам билан биргаликдаги тарихимиз якунига етди», - дея ёзади 35 ёшли франциялик ҳужумчи.
Маълумот учун, Бензема 2007 йилдан буён Франция миллий жамоаси аъзоси саналарди. 2015 йилда жамоадоши Вальбуэна билан юз берган воқеликда алоқадорлиги аниқлангач, миллий жамоадан четлатилганди. 2021 йилнинг май ойида эса Дешам уни яна миллий жамоага чақирганди.
Эслатиб ўтамиз, Франция ЖЧ-2022 финалида Аргентинага мағлуб бўлиб, турнирни кумуш медал билан якунлади.
Мавзуга оид
02:04 / 15.07.2026
ЖЧ–2026. Испания Францияни мағлуб этиб, финалга йўл олди
16:18 / 13.07.2026
Ирқчилик айбловлари ва персона нон гратага айланган амалдор. Французлар яна можаро марказида
07:48 / 10.07.2026
Франция Марокашни турнирдан чиқариб юборди
15:09 / 09.07.2026