Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар ҳокимияти янги қуриладиган уйлардан хонадон сотиб олишда эътиборли бўлишга чақирди
Пойтахт маъмурияти аҳолига таклиф қилинаётган уйларнинг қурилиш лойиҳаси давлат экспертизасидан ўтказилгани тўғрисидаги ҳужжатлар билан танишишни тавсия қилди.
Тошкент шаҳар ҳокимияти аҳолига мурожаат қилиб, янги қуриладиган уйлардан хонадон сотиб олишда эътиборли бўлишга чақирди.
«Ҳозирги кунда айрим қурувчи ташкилотлар қурилиш лойиҳаси ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши томонидан тасдиқланмаган ва экспертизадан ўтмаган кўп квартирали уйлардаги хонадонларни «қуриб бериш» шартларида сотишни таклиф этмоқда.
Аксарият ҳолларда, бундай хонадонларни сотиб олиш учун шартнома тузганлар хонадонни ўз номига рўйхатдан ўтказиш, ичимлик суви, табиий газ ва электр тармоқларига улашда қийинчиликларга дуч келмоқда.
Шу жумладан, Тошкент шаҳар, Тарас Шевченко кўчаси, 23-уй манзилида барпо этилиши «режалаштирилган» «DAhO кўп функцияли мажмуаси» бўйича реклама қилинаётган 5 та кўп квартирали уйлар лойиҳаси бўйича ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши қарори олинмаган ва давлат экспертизасидан ўтказилмаган бўлса-да, қурувчи ташкилот хонадонлар сотувини жорий йил декабр ойидан бошлаб юборган».
Ҳурматли фуқаролар! Янги қуриладиган уйлардан хонадон сотиб олишда «сизга таклиф этилаётган қурилиши режалаштирилган уй» қурилиш лойиҳаси ҳудудий архитектура ва шаҳарсозлик кенгашида кўриб чиқилиб, давлат экспертизасидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар билан танишинг. Лойиҳаси келишилмаган, давлат қурилиш экспертизасидан ўтказилмаган уйдан квартира сотиб олиб, ўзингизни узоқ давом этадиган муаммоларга дучор қилманг. Ўз вақтингизни, маблағингизни сарфлашда талабчан бўлинг!» дейилади баёнотда.
Мавзуга оид
09:15 / 18.06.2026
Электр тармоқларига улаб бериш эвазига пул олган масъуллар ушланди
08:58 / 17.06.2026
Тошкентдаги кўчалардан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
08:35 / 15.06.2026