Ўзбекистон | 11:03 / 20.12.2022
7618
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда арзон ижтимоий уй-жой қуриш бўйича Туркия тажрибаси қўлланади

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Туркия Давлат уй-жой бошқармаси (TOKI) раҳбари Омер Булут билан учрашди.

Фото: Dunyo

Учрашувда Ўзбекистон томони Туркия аҳолиси учун арзон ижтимоий уй-жойлар қуриш бўйича TOKI фаолиятини юқори баҳолади ҳамда илғор турк технологиялари ва тажрибасидан фойдаланган ҳолда уй-жой қурилиши соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиш билдирди.

Омер Булут Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, инвесторлар учун яратилган шарт-шароитларни таъкидлар экан, қўшма истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш, техник ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш, кейинги 5 йил учун «Ижтимоий уйлар яратиш стратегияси»ни ишлаб чиқишга кўмаклашиш доирасида ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини билдирди.

Мулоқот якунлари бўйича томонлар арзон ижтимоий уй-жойлар қуриш бўйича Туркия тажрибасидан фойдаланган ҳолда келгуси ҳамкорлик ташкилий жиҳатларини ишлаб чиқиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид