Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда йирик газ қувури портлади, Европага газ етказиб бериш тўхтаб қолиши мумкин
Россиянинг Чувашия Республикасида газ қувурининг бир қисмида портлаш содир бўлди. Бу Украина орқали Европага газ етказиб бериш давом этаётган ягона газ қувури эди.
Чувашиядаги Уренгой-Помари-Ужгород газ қувурида юз берган портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлди, бир киши жароҳатланди. Бу ҳақда портлаш содир бўлган жой яқинидаги Калинин қишлоғи раҳбари Олга Смирнова маълум қилди.
«Бу [портлаш] видеодан ҳам даҳшатлироқ эди. Қишлоқда деразаларга яқинлашиб бўлмай қолди, чунки ҳамма нарса қизиб кетди. Портлаш жуда кучли эди. Биз қўрқиб кетдик, чунки бизда мактаб ва болалар боғчаси бор. Уларни эвакуация қилиш керак деб ўйладик, яхшиямки ундай бўлмади», деди Смирнова.
Фавқулодда хизматлар вакиллари портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлгани ва бир киши жароҳатлангани ҳақида хабар берди. Уларнинг барчаси газ қувурини таъмирлашда қатнашган.
Портлаш қурилиш-монтаж ишлари давомида, эҳтимол таъмирлаш вақтида содир бўлган, деди республика раҳбари Олег Николаев. Унинг сўзларига кўра, дастлабки соатларда ҳарорат юқори экани туфайли портлаш содир бўлган жойга яқинлашиб бўлмаган, ҳозирда оператив тарзда носозликлар бартараф этиляпти.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, ёнғин қувурнинг ер ости қисмидан газ сизиб чиқиши оқибатида бошланган, воқеа жойида катта машъал бор. Алангани ўчириш учун қувурдаги газ таъминоти ёпилган.
Уренгой-Помари-Ужгород газ қувури Украина орқали Европага газ етказиб беради: Ужгород — Украина ғарбида, Словакия билан чегарадош шаҳар. Ҳозирда у Украина орқали газни транзит қилишда давом этаётган ягона газ қувуридир. У «Сужа» назорат-ўлчаш станциясидан ўтади.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
09:11 / 10.06.2026
Доғистонда магистрал газ қувурида портлашлар юз берди
10:25 / 09.06.2026