Ўзбекистон | 08:50 / 21.12.2022
5820
3 дақиқада ўқилади

Mobiuz компанияси Урганч шаҳрида замонавий Хизмат кўрсатиш марказини очди

Фото: Mobiuz

Mobiuzʼнинг Хоразм вилоятидаги янгиланган бош офисида абонентлар, корпоратив мижозлар ва тижорат ҳамкорлари учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган.

Фаолиятининг саккиз йиллигини нишонлаётган Mobiuz мобил алоқа оператори офислари тармоғини тўлиқ модернизация қилишда давом этмоқда. Компаниянинг Самарқанддаги модернизация қилинган Хизмат кўрсатиш маркази очилишидан қисқа вақт ўтиб, Урганч шаҳридаги замонавий офис ҳам абонентлар учун ўз эшикларини очди.

Эрта тонгдан бу ерда байрам хабарчилари бўлган карнай ва сурнайлар янграй бошлади. Шар ва гуллар билан безатилган бино, жўшқин қўшиқлар ва Хоразм рақслари йиғилган меҳмонларга байрамона кайфият бағишлади.

Очилиш маросимида мобил алоқа оператори раҳбарияти, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳудудий бошқармаси вакиллари, компаниянинг тижорат ҳамкорлари, абонентлари ва ходимлари иштирок этди.

Mobiuz бош директорининг иқтисодиёт ва молия бўйича биринчи ўринбосари Ёқубжон Сайдалиев мамлакатимизда АКТ, жумладан, мобил алоқани ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Яратилган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда Mobiuz Хитой Халқ Республикасидаги ҳамкорлари билан техник ривожланиш бўйича инвестиция лойиҳасини муваффақиятли амалга оширмоқда, замонавий маҳсулот ва хизматларни жорий этмоқда. Абонентларга хизмат кўрсатиш учун қулай шароитлар яратиш ҳам компаниянинг устувор йўналиши ҳисобланади.

Охирги бир йил давомида Урганч шаҳридаги Mobiuz хизмат кўрсатиш маркази биносини реконструкция қилиш ва иш жойларини ўзгартириш ишлари амалга оширилди. Компаниянинг бренд платформасига мувофиқ, офис дизайни ва безаги бутунлай янгиланди: оқ, оч кулранг ва қизил комбинациялардан фойдаланган ҳолда девор ва мебелларни безашда хайтек услуби қўлланди.

Офис фойесида меҳмонлар электрон навбат тизимидан фойдаланиши мумкин. Фойенинг икки томонида абонентлар – жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш ҳудудлари ташкил этилган. Улардан кейин эса чап томонда корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш, ўнг томонда – тижорат ҳамкорлари билан ишлаш бўлимлари фаолият олиб бормоқда.

Қулайликлари ва хизмат кўрсатиш шароитлар бўйича Mobiuzʼнинг Урганч шаҳридаги офиси яна бир ўзига хос бренд белгисига айланди. Хоразм вилояти аҳолиси ва меҳмонлари Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 101-уйга мурожаат қилиб, бунга гувоҳ бўлишлари мумкин.

Компания офисига келиш учун сабаблар талайгина. Расмий очилиш муносабати билан ташриф буюрувчи абонентлар учун акция бўлиб ўтмоқда. Улар ўз омадларини синаб кўришлари ва мобил алоқа операторидан турли совринлар ютиб олишлари мумкин.

Шунингдек, 100% гача чегирмалар ёки 2 йилгача бўлиб тўлаш шарти билан чиройли рақамларни улаш, чексиз интернетга эга «Mobiuz 8 yil» ёки бошқа тарифларга уланиш, керакли ёрдам ва маслаҳат олиш мумкин.

Очилиш маросимидан видеорепортажни Mobiuz Теlegram-каналида (https://MyMobiuz.t.me) томоша қилиш мумкин. Айтганча, Telegram-каналда 15 миллион сўм ютиб олиш имконияти мавжуд.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид