Жаҳон | 22:32 / 22.12.2022
31069
2 дақиқада ўқилади

Путин: «Ҳеч ким рус халқи бирлашишини хоҳламайди, лекин биз буни қиламиз»

Унинг фикрича, хорижий давлатларнинг сиёсати доимо «рус дунёси»ни парчалашга қаратилган. 

Фото: РИА Новости

Россия президенти Владимир Путиннинг айтишича, Украинада ўзини рус дунёсининг бир қисми деб ҳисоблайдиган халққа қарши чиқиш мумкин эмас. Аммо унга қарши «уруш бошланган», Россия бунга узоқ вақт «чидаб келган». 

«Улар майдалаб ташлашга уринишади, биз эса бирлаштирамиз. Биздан бошқа ҳеч ким рус халқининг бирлашишини хоҳламайди. Биз эса буни қиламиз. Охирига етказамиз», деди Путин. 

Владимир Путиннинг фикрига кўра, «ажратиб ташла ва ҳукмронлик қил» тамойили ҳали ҳам сиёсатда фаол қўлланади. 

«Бизнинг эҳтимолий рақибимиз, рақибларимиз доим шу ҳақда орзу қилган ва шу иш билан шуғулланган. Улар бизни бўлиб ташлаб, сўнг алоҳида қисмларни бошқармоқчи бўлишган», — деди Путин. 

21 декабр куни Владимир Путин Украина халқини ҳамон қардош деб ҳисоблашини айтди. Унинг фикрича, хорижий давлатларнинг сиёсати доимо «рус дунёси»ни парчалашга қаратилган. 

Мавзуга оид