Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Ўзбекистон билан меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорликни бошламоқчи
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида гибрид шаклда сиёсий маслаҳатлашувлар тўртинчи давраси бўлиб ўтди.
Фото: Dunyo
Ўзбекистон-Буюк Британия ҳамкорлиги, кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқалар долзарб масалалари муҳокама қилинди. Сиёсий-дипломатия мулоқотини кенгайтириш, умумий кун тартибини амалий мазмун билан тўлдириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Музокараларда иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш масалалари муҳим ўрин тутди. Икки мамлакат ишбилармон вакиллари ўртасида Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Буюк Британия кенгаши доирасида тўғридан тўғри алоқаларни фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди.
Турли соҳаларда қўшма инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, Ўзбекистондан Буюк Британияга экспорт қилинадиган товарлар турини кенгайтириш ва савдо айланмаси ҳажмини ошириш бўйича дастлабки келишувга эришилди.
Британия томони меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиш билдирди.
Томонлар маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, илмий соҳадаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, умумий, касб-ҳунар ва олий таълим жабҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканлигини тасдиқлашди.
Сиёсий маслаҳатлашувлар даражасини ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасидаги мулоқотга кўтаришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
22:26 / 19.02.2026
Россияда ишлаётган мигрантлар учун қўшимча тўловлар жорий этилиши мумкин
22:48 / 17.02.2026
Украинадаги меҳнат мигрантлари орасида ўзбекистонликлар кўплиги маълум бўлди
13:31 / 13.02.2026
Лондон Украинага 1000 та Британия ракетасини тақдим этади
08:45 / 11.02.2026