Ўзбекистон | 17:03 / 23.12.2022
17654
4 дақиқада ўқилади

Корзинка 100-супермаркетни халқимизга тақдим этди

22 декабр куни Корзинка супермаркетлар тармоғининг юбилей супермаркети очилди. 100-филиал — Корзинка Шаҳристон пойтахтнинг Амир Темур шоҳ кўчасидаги 112-уйда жойлашган.

Фото: Корзинка

Шу куни эрта тонгдан Корзинка мухлисларини тетиклантирувчи мусиқа, дўстона аниматорлар ва ширинликлар билан кутиб олди. Дўконнинг энг муҳим харидорлари — жажжи болажонларнинг севимли Жойкис эко-қаҳрамонлари байрам давомида барчани рақслар билан хушнуд этишди, бўйи баланд пиёдалар шарлар тарқатишди, мимлар эса меҳмонлар кайфиятини кўтариб кулгили селфилар олишди. Супермаркет очилиши олдидан Корзинка ҳамкорлари меҳмонларни янги тайёрланган стейклар, иссиқ ичимликлар ва турли хил снеклар билан сийлашди.

Ҳамма учун асосий совға тантанали парад бўлди. Ушбу ёрқин тадбирда бутун Ўзбекистон бўйлаб Корзинканинг 99 та дўконидан ходимлар ҳар бир филиални рамзий тақдим этган корзинкалар билан бир қаторда, ноғора садолари остида 100-супермаркет томон йўл олдилар. Юзлаб меҳмонлар юзларида табассум билан ходимларни кутиб олишди ва тантана миқёсидан ҳайратда қолишди.

Анъанага кўра, янги дўкон очилиши компания асосчиси Зафар Ҳошимовнинг нутқи билан бошланди. У меҳмонлар билан 1997 йилда Дархонда очилган биринчи супермаркет ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди. Ўша пайтда Зафар Ҳошимовнинг компаниядаги барча саккиз нафар ходимларга асосий кўрсатмаси компания қадриятлари ва мижозларга ҳурмат ҳақида бўлган.

Бу йиллар давомида анъанага айланган: ҳар бир супермаркет очилиши олдидан компания асосчисининг ходимлар билан суҳбати барча ҳамкасбларни бирлаштириб, муваффақиятли ишлашга ундайди. Ўз фаолиятига ҳурматли ва садоқатли муносабат ва меҳмонларнинг содиқлиги натижасида Корзинка супермаркетлар тармоғидаги ходимлар сони 25 йил ичида 8000 нафардан ортди.

«Ўйлаймизки, шу ерга келиб, ҳамма эҳтиёжларингизни, барча қидираётган товарларни топиб, хушмуомалалик билан хизмат олиб, хурсанд бўласизлар. Дўконларимизга доимо хуш келибсизлар.

Барчангизни келаётган Янги йил билан чин кўнгилдан табриклайман. Янги йилда ҳамманинг уйида янги бахт, хотиржамлик, саодат, фаровонлик ва муваффақиятлар бўлсин! Ҳаммага катта раҳмат, саломат бўлинглар!», - дея хулоса қилди Зафар Ҳошимов.

Супермаркет меҳмонлари Корзинканинг барча фойдали ва қизиқарли таклифлари билан танишаётган пайтда ҳовлидаги байрамона муҳит сўнмади. Қишнинг салқин кунида саҳнада энг зўр рақс учун кўтаринки руҳлантирувчи танлов ўтказилди, энг фаол ва қувноқ уч нафар меҳмонларга 100 000 сўмлик совға сертификатлари топширилди. Йилнинг энг ажойиб байрамини эслатувчи янги йил либосларидаги мусиқачилар, хушмуомала мимлар ва аниматорлар кун бўйи супермаркетдаги меҳмонлар кайфиятини кўтаришди.

25 йиллик фаолияти давомида Корзинка супермаркетлар тармоғи Ўзбекистоннинг 10 та вилоятини қамраб олган. Корхона тармоқни кенгайтириш билан бир қаторда кўрсатилаётган хизматлар сифатини ҳам доимий назорат қилиб боради ва товарларни харид қилишда қулайликлар яратади. Шундай қилиб, 2008 йилда биринчилардан бўлиб Корзинка карта дастурини яратди, унинг иштирокчилари харидлар ва акцияларда иштирок этиш учун кешбек олиш имкониятига эга бўлдилар. 2022 йилга келиб дастурдаги оилалар сони 750 мингга етди.

Ҳар куни Корзинка супермаркетлар тармоғи мижозларни ажойиб таклифлар, товарлар учун махсус нархлар ва фойдали акциялар билан хурсанд қилади. Корзинка ҳар доим одатдагидан яқинроқ бўлишга ҳаракат қилади. 100-юбилей дўконининг очилиши билан эса бу истак тобора ҳақиқатга айланиб бормоқда.

Реклама

Мавзуга оид