19:14 / 26.12.2022
80778

Биринчи Беларус ноутбуки чиқарилганидан 3 кун ўтгач сотувдан олиб ташланди

Беларусдаги H-book MAK4 ноутбукларининг ягона савдо нуқтаси янгилик чиққанидан атиги уч кун ўтиб ёпилди.

Фото: H-book MAK4

H-book MAK4 сотуви 2022 йил 22 декабрда эълон қилинган ва тақдимот Минскдаги Galleria Minsk савдо марказида жойлашган дўконда бўлиб ўтган эди. Аммо 25 декабр куни Беларусда янги ноутбук сотиладиган ягона нуқта ёпилгани маълум бўлди. Беларус ноутбукларини сотиш нега тўхтатилгани ҳақида хабар берилмади.

«Сотув нуқтаси кўчиб кетди. Бизда энди бу ноутбуклар бўлмайди. Қолганини билмаймиз», - деди Galleria Minsk ахборот маркази.

H-book MAK4 ноутбуки 11-авлод Intel Core процессорларига асосланган. Модификацияга қараб, компьютер Intel Core i3, Intel Core i5, Intel Core i7 дан фойдаланади. Барча ҳолатларда ноутбук Windows 11 операцион тизими билан таъминланган.

H-book MAK4 ноутбукини ишлаб чиқариш «Горизонт» ҳолдингига кирувчи «Компьютер ускуналари заводи» томонидан амалга оширилган.

Top