Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ихтилофлар юзага келмоқда» - Путин МДҲ давлатлари ўртасидаги муносабатларга баҳо берди
Шу билан бирга, Кремл раҳбари Ҳамдўстликнинг барча давлатлари муаммоли масалаларни биргаликда ҳал қилишга ҳаракат қилишини айтди.
Россия президенти Владимир Путин МДҲ давлатлари ўртасида келишмовчиликлар борлигини тан олди. Бироқ, барча масалалар дўстона ёрдам орқали ҳал қилинмоқда. Бу ҳақда Путин МДҲ давлатлари раҳбарларининг Санкт-Петербургдаги норасмий учрашувида айтди.
«Афсуски, тан олишимиз керакки, Ҳамдўстликка аъзо давлатлар ўртасида ҳам келишмовчиликлар пайдо бўлди, лекин асосийси биз ҳамкорлик қилишга тайёрмиз ва ҳамкорлик қиламиз, ҳатто муаммоли масалалар бўлса ҳам, биз буни ўзаро ёрдам ва воситачилик орқали ечишга интиламиз», деди у.
Президент Россия ташаббусини қўллаб-қувватлаб, норасмий учрашувга келгани учун Ҳамдўстлик мамлакатлари раҳбарларига миннатдорлик билдирди. Шунингдек, у бундай тадбирлар одатда жуда самарали бўлишини таъкидлади.
Мавзуга оид
09:59 / 05.07.2026
Путин Украина ҳужумларининг муваффақиятини пасайтириб кўрсатдими?
05:49 / 05.07.2026
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
17:14 / 03.07.2026
Путиннинг рейтинги яна пасаймоқда
19:04 / 30.06.2026