Пашинян Путинга: «Россия ҳарбийлари Лочин коридори устидан назоратни йўқотган»
Арманистон бош вазири Никол Пашинянинг айтишича, россиялик «тинчликпарвар кучлар» Қорабоғдаги Лочин коридори устидан назоратни йўқотган. Пашинян бу ҳақда МДҲ давлат раҳбарлари саммитида Россия президенти Путинга маълум қилган.
«Ҳозир асосий масала Лочин коридоридаги инқироз бўлиб турибди. Биласиз, у 20 кундан бери ёпиқ турибди», деди Пашинян Путинга мурожаат қилар экан бу ерлар Россия «тинчликпарвар кучлари» назоратида бўлиши кераклигига урғу бериб.
«Келишувга кўра, Лочин коридори россиялик тинчликпарвар кучлар назоратида бўлиши керак. Озарбойжон томони коридордан йўловчилар ва юклар ўтишига қаршилик қилмаслиги лозим эди. Ҳозир эса Лочин коридори Россия ҳарбийлари назоратида эмас экан, бу масалани муҳокама қилган бўлардим», деди Арманистон бош вазири Россия президентига мурожаат қилар экан.
12 декабр куни Лочин коридори озарбойжонликлар томонидан блокланган. Йўлни ёпганлар ўзини экофаол деб атаб, Қорабоғдаги олтин конларига озарбойжонлик мутахассислар киришини талаб қилган. Озарбойжонда Қорабоғда яширинча олтин қазиб олиб кейин Арманистонга олиб кетишади деб ҳисоблашади.
Аввалроқ расмий Боку россиялик «тинчликпарвар кучлар»ни «Озарбойжон миллий бойликларини талон-торож қилишда» айблаганди. Бунга жавобан Россия ташқи ишлар вазирлиги рус ҳарбийлари ўз вазифасини муносиб бажараётганини маълум қилган.
Мавзуга оид
11:10 / 04.11.2024
CNN: АҚШ сайловлари Путинни Киев билан мулоқотга ундамайди
11:20 / 30.10.2024
ОАВ: Путиннинг соқчилари тасодифан унинг ҳаракатланишини ошкор қилиб қўйди
10:40 / 30.10.2024
FT: Рамапосанинг Путинни мақташи ЖАР коалициясини парчалади
21:52 / 29.10.2024