Байрам кунлари электр ва газдан қарз бўлганлар тармоқдан узилмайди
Энергетика вазирлиги байрам кунларида ўзбекистонликларни энергия ресурслари билан таъминлаш борасида маълумот берди. Унда айтилишича, байрам кунлари газ ва электрдан қарздорлиги бўлган истеъмолчилар тармоқдан узилмайди.
Хабарда айтилишича, электр энергиясини ишлаб чиқарувчи иссиқлик электр станциялар ва марказлар барқарор ишлашини таъминлаш учун кунига ўртача 47-48 млн куб метр табиий газ етказиб берилади. Шунингдек, станциялар учун 70 минг тонна мазут ва 230 минг тонна кўмир ёқилғиси захираси яратилган. Ҳудудлардаги барча кўмир омборларига кўмирни узлуксиз етказиб бериш таъминланади.
Байрам кунлари истеъмолчиларга кунига ўртача 155 млн куб метр табиий газ, 2 минг тонна суюлтирилган газ, 5000 тонна автобензин, 5000 тонна кўмир ҳамда 235 млн кВт-соат электр энергияси етказиб берилиши таъминланади.
Вазирлик баёнотида ёзилишича, байрам кунлари электр энергиясига бўлган талаб сезиларли даражада пасаяди, чунки таълим муассасалари ва бир қатор ишлаб чиқариш корхоналари ўз фаолиятини вақтинча тўхтади. Шу муносабат билан ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг асосий қисми аҳолига ва ижтимоий соҳа объектларига йўналтирилади.
Тармоқларда носозлик ҳолатлари юзага келадиган бўлса, ҳудудлар бўйлаб электр ва газ таъминоти корхоналарида тун-у кун ишлайдиган 1200 дан ортиқ махсус бригадалар ташкил этилган бўлиб, улар муаммолар тезкорлик билан бартараф этилишини таъминлайдилар.
Байрам кунларида аҳоли истеъмолчилар электр энергияси ва табиий газ бўйича юзага келган қарздорлик учун тармоқдан ажратилмайди. Истеъмолчилар ушбу ресурслар учун байрам кунлари ҳам онлайн равишда тўловларни амалга оширишлари мумкин.
Мавзуга оид
10:18 / 02.11.2024
Чиқиндидан қарздорлар “свет”га тўлов қилолмайди. Масъуллар янги тизим тартибини тушунтирди
10:10 / 01.11.2024
Икки ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
12:10 / 31.10.2024
Нурафшонда ярим миллиард сўмдан ортиқ электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
07:30 / 31.10.2024