Ўзбекистонда Афғонистондаги вазиятни таҳлил ва мониторинг қилиш маркази ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистондаги афғон опиатлари ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича энг муҳим тузилма – Париж пакти ташаббуси маслаҳат гуруҳининг Вена йиғилиши ва БМТ Наркотик моддалар бўйича комиссияси сессиясида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Делегация аъзоларининг БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ НЖБ) масъул ходимлари билан ўтказган тадбирлари ва учрашувлари чоғида республикада наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш масалалари, трансчегаравий ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган ишлар, халқаро лойиҳа ва дастурлар муҳокама қилинди.
Республиканинг Афғонистон бўйича позицияси эълон қилинди, Ўзбекистон томонидан афғон халқига кўрсатилаётган ёрдам, расмий Тошкентнинг ушбу мамлакатда йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишдаги иштироки, Халқаро транспорт ва логистика хаб фаолияти, Термиз шаҳридаги Таълим кластери, шунингдек, республика раҳбариятининг ташаббуси билан БМТ шафелигида ташкил этилган Халқаро музокаралар гуруҳи фаолияти ҳақида маълумот берилди.
Афғонистон Марказий Осиёнинг ажралмас қисми экани, бу мамлакатдаги мустаҳкам тинчлик бутун минтақа барқарорлиги ва фаровонлиги гарови эканлиги алоҳида таъкидланди.
БМТ НЖБ расмийлари томонидан билдирилган фикрларга кўра, Ўзбекистон Париж пактини амалга ошириш ва афғон наркотрафикига қарши кураш бўйича Марказий Осиёдаги асосий давлат ҳисобланади. Улар Ўзбекистонда ташкил этилган Афғонистондаги вазиятни таҳлил ва мониторинг қилиш илмий-тадқиқот марказининг афғон наркотрафикига оид долзарб статистика маълумотларини олишда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024