Путин Россия нефтига юқори нарх чегараси киритилишига муносабат билдирди
Нархларни чеклаш механизмидан фойдаланишни назарда тутувчи шартномалар бўйича Россия нефть ва нефть маҳсулотларини харидорларга етказиб бермайди.
27 декабрь, сешанба куни Россия президенти Владимир Путин Ғарб давлатлари томонидан Россия нефти ва нефть маҳсулотларига нархларнинг юқори чегарасини жорий қилишига жавоб чоралари тўғрисидаги фармонни имзолади. Гап Россия нефти ва нефть маҳсулотларини чет эллик харидорларга етказиб беришни тақиқлаш ҳақида боряпти, етказиб бериш бўйича шартномаларда тўғридан тўғри ёки билвосита нархларни чеклаш механизмидан фойдаланиш назарда тутилган. Шунингдек, фармонга мувофиқ сотиш тақиқланган маҳсулотларни етказиб бериш амалга оширилиши мумкинлиги кўрсатилган, аммо фақат Россия президентининг махсус қарори асосида. Нархлар чегарасини назарда тутувчи шартномалар бўйича Россия нефтини етказиб беришни тақиқлаш 2023 йил 1 февралдан кучга киради ва 1 июлгача амал қилади.
Ғарб мамлакатлари томонидан Россия нефтига нархларнинг юқори чегарасини жорий этиши Россия бюджетининг энергия ресурсларини сотишдан тушадиган даромадларини чеклашга қаратилган. Ўрнатилган чекловлар ёрдамида G7 аъзолари ва Австралия жаҳон энергетика бозорини барқарорлаштириш ва Украинадаги уруш оқибатларининг энг қашшоқ мамлакатларга салбий таъсирини юмшатишни истайди, дейилади томонлар 2 декабрь куни эълон қилган баёнотда.
5 декабрь куни G7 мамлакатлари Россиядан келиб чиққан нефтни денгиз орқали ташиш билан боғлиқ бўлган бир қатор хизматлар, жумладан, юк ташиш суғуртаси ва савдони молиялаштиришни кўрсатишга тақиқ жорий қилди. Шу билан бирга, бир баррель учун 60 доллардан паст нархда сотиладиган нефть захиралари эмбаргодан озод қилинади. Россия нефть маҳсулотлари учун ҳам худди шундай чекловлар 2023 йил 5 февралдан кучга киради. Ҳозирча улар учун максимал нарх эълон қилинмаган.
Нархларни чеклаш механизмининг ишлаши 2023 йил январь ойи ўрталаридан бошлаб ҳар икки ойда бир марта кўриб чиқилиши ва Халқаро энергия агентлиги томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида ҳисобланган Россия нефти ва нефть маҳсулотларининг ўртача бозор нархидан камида 5 фоизга паст бўлиши назарда тутилмоқда.
Мавзуга оид
11:10 / 04.11.2024
CNN: АҚШ сайловлари Путинни Киев билан мулоқотга ундамайди
11:20 / 30.10.2024
ОАВ: Путиннинг соқчилари тасодифан унинг ҳаракатланишини ошкор қилиб қўйди
10:40 / 30.10.2024
FT: Рамапосанинг Путинни мақташи ЖАР коалициясини парчалади
21:52 / 29.10.2024