Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Вагнер" ХҲК ёлланма аскарлари Бош штаб бошлиғидан снарядлар талаб қилди
"Вагнер" ХҲК ёлланма аскарлари Россия Бош штаби бошлиғига видеомурожаат ёзиб, уни ҳақоратлаб, «жанг қиладиган ҳеч нарсаси йўқ» ва «снарядлари йўқлигини» таъкидлаган. "Вагнер" ХҲК эгаси Евгений Пригожин видеонинг ҳақиқийлигини тасдиқлади.
27 декабрь, сешанба куни Евгений Пригожин Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимовга ҳарбий кийимдаги одамлар, жумладан, "Вагнер" ХҲК белгиси билан мурожаат қилган видеонинг ҳақиқийлигини тасдиқлади. Кадрдаги одамлар Герасимовни танқид қилиб, ҳақоратлаган, Бахмут яқинида «бутун Украина армиясига қарши» жанг қилишларига қарамай, «жанг қилиш учун ҳеч нарса йўқ» ва «снарядлари йўқлиги»ни айтишган.
Видео 26 декабрь куни эълон қилинганидан сўнг, "Военное обозрение" буни «провокация» деб атаган ва унда «Украина миллатчилари» "Вагнер" ХҲК жангчилари ниқоби остида ҳаракат қилаётганига ишонч билдирган. Бироқ, Пригожин, "Дни.ру" веб-сайти журналистларининг сўровига жавобан, овозли хабарни ёзиб қолдирди, унда шундай дейилади:
«Саволингизга жавоб бериш учун, мен йигитларнинг олдига бордим. Ҳозир бу ерда украиналик миллатчиларни кўрдингизми? Мен ҳам йўқ. Асосий вазифамиз уларнинг ҳам асосий вазифаси бўлиб қоляпти, ҳамма шу ҳақда гапиряпти - Бахмутни эгаллаш. Менимча, Бахмутнинг қўлга олиниши яқинлашмоқда. Афсуски, бу ерда ҳар қадамда юзага келаётган муаммоларга тўхталсак, биз уларни ҳал қиламиз, деб умид қиламан. Биз уларни ҳал қиламиз ва ҳал қилишга мажбурлаймиз. Ўша шов-шувли видеода миллатчилар йўқ».
"Вагнер" ХҲК Россия Мудофаа вазирлиги билан биринчи марта тўқнаш келмаяпти. Шу тариқа, октябрь ойида Пригожин компанияси Херсон вилоятида жойлашган Қора денгиз флотининг 126-соҳилни қўриқлаш бригадаси ҳарбий хизматчиларига Telegram'да 80 кишилик битта зирҳли транспортёри борлиги ва бу уларнинг манёвр қобилиятини кескин чеклаб қўйгани ҳақида шикоят қилганидан кейин тўртта йўлтанламас транспорт воситасини топширди. Урушни ўрганиш бўйича Америка институти (ISW) буни РФ Қуролли кучлари аскарларини асосий жиҳозлар билан таъминлай олмайдиган Мудофаа вазирлиги устидан устунлик қилиш истаги деб ҳисоблади.
Ҳозирда "Вагнер" ХҲК Донбасснинг марказий қисмидаги стратегик аҳамиятга эга Бахмут шаҳри учун бир неча ойдан бери давом этаётган жангларда фаол иштирок этмоқда. Иккала томон ҳам катта йўқотишларга учради, шунинг учун жанг аллақачон «Бахмут гўшт майдалагичи» деб номланган. Россия зарбалари натижасида шаҳар деярли бутунлай вайрон қилинган, аммо Украина Қуролли кучлари бу ерда душман ҳужумларини қайтаришда давом этмоқда. 20 декабрь куни Украина президенти Володимир Зеленский Бахмутга ташриф буюриб, унинг ҳимоячиларига давлат мукофотларини топширди.
Мавзуга оид
15:56 / 08.12.2025
AP: Малида Африка корпуси «Вагнер»га ўхшаш «ёндирилган ер» тактикасини қўлламоқда
12:55 / 25.10.2025
Лондонда «Вагнер» ХҲК билан ҳамкорлик қилган британияликларга ҳукм ўқилди
11:11 / 09.10.2025
Россия учун жанг қилган қозоғистонлик ўз ватанида 5 йилга қамалди
11:15 / 08.08.2025