Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
AP: Малида Африка корпуси «Вагнер»га ўхшаш «ёндирилган ер» тактикасини қўлламоқда
Қочқинлар қирғинлар, одам ўғирлашлар ва ёқиб юборилган қишлоқлар ҳақида хабар бермоқда. Associated Press ёзишича, Африка корпуси қўллаётган усуллар бугунгача мамлакатда фаолият юритган «Вагнер» ХҲК тактикасига ўхшайди.
Малида тинч аҳоли Россия Мудофаа вазирлигига қарашли, маҳаллий армия билан ҳамкорлик қилиб келаётган Африка корпусини аҳолига нисбатан шафқатсизликларда айбламоқда. Жанг ҳаракатларидан қочган ўнлаб малиликлар қатл, зўрлаш, одам ўғирлаш ва зўравонликнинг бошқа ҳолатлари ҳақида сўзлаб берди, деб хабар қилди Associated Press агентлиги якшанба, 7 декабр куни.
Журналистлар сўнгги ойларда Мавритания чегараси яқинига кўчиб ўтган минглаб малиликлар жойлашган ҳудудда 34 нафар киши билан суҳбатлашган. Уларга кўра, Африка корпуси аҳолини қўрқитиш ва зўравонликка асосланган тактикага таянади, бу эса мамлакатда аввал фаолият юритган «Вагнер» ХҲК усулларини эслатади.
«Бу — “ёндирилган ер” тактикаси. Аскарлар ҳеч ким билан гаплашмайди. Кўрган ҳар бир одамга ўқ узади. На савол берилади, на огоҳлантирилади. Одамлар уларни нима учун ўлдиришaётганини ҳам билмайди», — деди Малидаги қишлоқлардан бирининг оқсоқоли.
Суҳбатдошлардан иккиси журналистларга «оқ танли одамлар» томонидан ёқиб юборилган қишлоқлар акс этган видеоёзувларни кўрсатган. Яна икки киши эса яқин қариндошларининг жасадларини ички аъзоларисиз — жигар ва буйракларисиз топганини маълум қилган.
РФ Мудофаа вазирлигининг Африка корпуси Мали армиясига «Ал-Қоида» ва ИШИД билан боғлиқ гуруҳларга қарши курашда ёрдам бермоқда. Илгари бу вазифаларни «Вагнер» ХҲК ёлланма жангчилари бажарган, аммо ёз фаслида мамлакат ҳокимияти мазкур тузилма Малидаги иштирокини тўхтатиши ва уни Россия Мудофаа вазирлигининг бўлинмалари алмаштириши ҳақида баёнот берган эди.
Мавзуга оид
12:55 / 25.10.2025
Лондонда «Вагнер» ХҲК билан ҳамкорлик қилган британияликларга ҳукм ўқилди
11:11 / 09.10.2025
Россия учун жанг қилган қозоғистонлик ўз ватанида 5 йилга қамалди
11:15 / 08.08.2025
Россия «Вагнер»ни «Африка корпуси» билан алмаштирмоқчи.
09:30 / 24.07.2025