Путин коронавирусдан сақланиш учун журналистлар билан суҳбатлашмаяпти – Песков
У «касаллик тўлқинлари пастки нуқтага тушишини» кутмоқда.
Россия президенти Владимир Путин журналистлар билан, ҳатто Кремл гуруҳига кирувчи мухбирлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишдан тийилмоқда, чунки уни коронавирус ва гриппдан ҳимоя қилишяпти. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Дмитрий Песков хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, «касаллик тўлқинлари пастки нуқтага тушмагунча» аввалгидек мулоқот бўлмайди.
«Яқин келажакда мулоқот пандемиядан олдинги даврдаги каби бўлиши даргумон. Бунинг яширадиган жойи йўқ. Вирус мутациясини, гриппнинг кучли эпидемиологик тўлқинларини кўряпсиз. Пандемия сабоқлари президент хавфсизлиги ва унинг соғлиғи учун масъул шахсларни эҳтиёт чораларини кўришга мажбур қилади, чунки бундай шароитда президентнинг соғлиғи давлат хавфсизлиги масаласидир. Тез орада аввалгидек бўлади дейиш нотўғри. Жавоб бераман — бундай бўлмайди. Аммо бу тўлқинлар энг паст нуқтага етиб бориши билан эркинроқ режимда мулоқот қилиш мумкин бўлади», — деди Песков.
Эслатиб ўтамиз, Путин 2022 йилда бир қатор анъанавий йиллик тадбирларни бекор қилди. Масалан, аҳоли ва журналистлар саволларига жавоб берадиган «жонли мулоқот»ни ва ҳар йили бир марта ўтказилиши Конституцияда белгилаб қўйилган Федерал Кенгашга мурожаатни.
Мавзуга оид
15:35 / 05.11.2024
Россия армиясига ёлланган яна бир ўзбекистонлик 5 йилга қамалди
09:50 / 05.11.2024
Россия КХДРга ҳарбий ёрдам учун 600 000 тонна гуруч таклиф қилмоқда
09:30 / 05.11.2024
Россиядаги «ватанпарварлик акциялари» 91 млрд рублга тушди
01:01 / 05.11.2024