Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Ўзбекистонда янги хорижий корхоналар сони бўйича етакчилик қиляпти
Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони кўплиги тўғрисида маълумот берилди.
Фото: Shutterstock
2022 йил 1 декабрь ҳолатига республикада хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони маълум қилинди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони бўйича Россия биринчи ўринни эгаллаб турибди – 842 та.
Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 331 та ҳамда 245 та янги ташкил этилган корхоналар сони билан Туркия ва Хитой жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- Қозоғистон – 174 та;
- Корея – 79 та;
- Тожикистон – 62 та;
- Қирғизистон – 56 та;
- АҚШ – 40 та;
- Германия – 37 та;
- Озарбойжон – 34 та;
- Туркманистон – 24 та;
- бошқалар – 653 та.
Мавзуга оид
12:36 / 19.02.2026
Янги корхоналар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчи бўлди
13:54 / 13.02.2026
Хитой, Россия ва Туркия — Ўзбекистонда энг кўп корхона очган давлатлар
14:38 / 11.02.2026
Фаол корхоналар сони бир йилда 9 фоизга ошди
15:04 / 26.01.2026