Жаҳон | 09:09 / 31.12.2022
10241
1 дақиқада ўқилади

АЭХА: Запорижжя АЭС учун захирадаги электр линиясига ўққа тутилганда зарар етди

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) 29 декабрь куни кечқурун Запорижжя атом электр станциясини таъминловчи захира электр тармоғи ўққа тутилиши натижасида зарар кўрганини маълум қилди.

Фото: Picture Alliance

Хабарда қайд этилишича, 330 киловолт қувватга эга «Феросплавная 1» ЗАЭСнинг охирги ишловчи захира линияси ташқи қувват линиясидан узилган. 

«АЭХА экспертлари бугун қўшни Запорижжя иссиқлик электр станциясини Днепр билан боғловчи сув канали ҳудудида, эҳтимол, объектдан бир неча юз метр узоқликда, кучли портлашлар эшитилганини маълум қилди», — дейилади агентлик хабарида. 

АЭХА раҳбари Рафаэл Гросси зарар кўрган линияни «имкон қадар тезроқ тиклаш муҳим» эканини таъкидлади. 

«Ядро хавфсизлиги ва Украина атом электр станциялари яхлитлигига хавф туғдириши мумкин бўлган ҳар қандай ҳарбий ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши керак», деди Рафаэл Гросси.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид