Ўзбекистон | 13:17 / 31.12.2022
11950
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон МДҲда автомобил йўллари узунлиги бўйича 4-ўринни эгаллади

2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикада умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларининг узунлиги 42,9 минг кмни ташкил этган.

Фото: Kun.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига МДҲ давлатларида умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларининг узунлиги бўйича Россия биринчи ўринни эгаллади – 1,6 млн км.

Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 103,4 минг км ҳамда 95,4 минг км умумий фойдаланишдаги автомобил йўллар билан Беларусь ва Қозоғистон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • Ўзбекистон – 42,9 минг км;
  • Озарбойжон – 28,7 минг км;
  • Молдова – 9,5 минг км;
  • Арманистон – 7,5 минг км.

Рақамлар давлатларнинг расмий статистика маълумотларидан олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид