Жамият | 23:00 / 01.01.2023
21365
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд шаҳрида содир бўлган ёнғинда иккита хонадон ёниб кетди

Ёнғин оқибатида, иккита хонадоннинг 200 квадрат метр майдондаги том, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб кетган.

Фото: ФВВ ахборот хизмати

Самарқанд шаҳрида содир бўлган ёнғинда иккита хонадон жиддий шикастланган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 2023 йил 1 январ куни соат 17:30 ларда вилоят ФВБга Самарқанд шаҳрининг “Бек” МФЙда жойлашган хонадонларда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажлар жалб этилган. Улар ҳодиса жойига соат 17:44 да етиб бориб, соат 18:55 да ёнғинни ўчирган.

Ёнғин оқибатида 2 та хонадоннинг тахминан 200 квадрат метр майдонда шифт ва том қисми ҳамда уй жиҳозлари ёниб, зарарланган.

Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким ҳалок бўлмаган ва жабрланмаган. Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид