Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзод Қудратхўжа пресс клуб давомида мактабларда физика, кимё фанлари ўрнига креатив фанлар қўйиш кераклигини ёқлаб чиққан.

«Ҳозир мактабда 22 та фан бор. Энди ёшларга креатив соҳаларда дарс беришимиз керак. Фанларни ҳам, дарс соатларини ҳам кўриб чиқишимиз керак. Масалан, эсимда, мактаб ўқиган давримизда кимёнинг, физиканинг жуда чуқур ичига кириб кетардик. Мен ўзим ҳам қийналардим. Бугун ҳаётимда бу фанлар керак бўлмайди. Балки бугун биз болаларга бошқа фанларни ўқитармиз», – деган у.

Бу жумлалар турли ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг жиддий эътирозини келтириб чиқарди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳаёт физика ва кимё устига қурилгани сабаб бу фанларни қисқартириш ёки олиб ташлаш ҳақидаги фикрни кескин қоралашган

Мазкур мавзуда давом этаётган муҳокамалар бўйича янги ташкил этилган мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳам ўз муносабатини билдирди. У физика ва кимё фани мактаб ўқувчиларига ўқитилиши бекор қилиниши ҳақидаги фикрлар ҳеч бир асосга эга эмаслигини маълум қилган.

«Физика ва кимё каби фундаментал фанларни ўқитиш асносида инсоннинг фикрлаш қобилияти ривожланади. Бундай салоҳиятга эга бўлган шахс эса ҳодисаларни таҳлил қилиш, тушуниш ва тушунтиришга қодир бўлади. Шундай экан, таълим соҳасига масъул раҳбар сифатида ушбу фундаментал фанларнинг мактаб ўқувчиларига ўқитилиши бекор қилиниши ҳақидаги фикрлар ҳеч бир асосга эга эмаслигини ва бундай хавотирга ўрин йўқлигини маълум қиламан.

Аксинча, эндиликда биз мактабларда ушбу фанларни ўқитишни амалиёт билан боғлаш устида бош қотиришимиз ва бунинг учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга бор эътиборимизни қаратишимиз зарур», – деб ёзган Умарова Telegramʼдаги расмий саҳифасида.

Шундан сўнг Қудратхўжа гаплари контекстдан юлиб олиниб, хато талқин қилинганини айтиб,